Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Евро-2020 1/8 финалида Германия устидан қозонилган ғалаба (2: 0) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ажойиб кун, ақл бовар қилмайдиган матч. Бундай «Уэмбли» ни эшитиш - биз буни ҳеч қачон унутмаймиз.
Ҳар қандай жамоа бизни хавфли рақиб деб билади. Албатта, биз охиригача боришни хоҳлаймиз. Ким билан ўйнасак ҳам бунга тайёрмиз", - деди Кейн.