Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Омад ҳар доим ҳам кучлиларга кулиб боқмайди. Улар учун турнир ўз якунига етди

Баҳо:
+ | -

Евро-2020 турнинининг нимчорак финал ўйинлари кутилган ва кутилмаган натижаларга бой бўлди. Кутилмаганлари айниқса анча кўп бўлди. Биз бу босқичдаги ҳар бир ўйиндан завқ олдик, ҳайратландик ва охир-оқибат ўрганиб ҳам қолдик. Одатда, ўйиндан олдин тахминлар қиламиз ва ич-ичимиздан барибир кучлироқ жамоанинг ғалаба қозонишини сезамиз. Бу турнирда ёки кучли жамоалар ёки сезги органларимиз панд бермоқда. Келинг, ўша дақиқаларни яна бир эслаб ўтамиз. 

"Сизлар ҳужум қилинг, биз ғалаба қозонамиз"

Португалия - Бельгия. Катта афишага эга қизиқарли ва энг мухими икки фаворит ўртасидаги баҳс. Бельгия гуруҳ босқичидан 100 фоизли натижа билан чиққан эди. Португаллар эса "ўлим" гуруҳидан бир амаллаб 3-ўринни олиб чиқди, аммо бу фожиа эмас. Чунки, португаллар бу ўринни олиб чемпион ҳам бўлган эди 4 йил илгари. Хуллас, бу ўйинда Роналду ва унинг жамоадошлари устунлик қилди, ҳужумлар уюштирди, зарбалар берди, аммо тўп дарвозага киришни хоҳламади ёки Куртуа бунга тўсқинлик қилди. Ҳа, айтганча Тибо ўз ҳамкасбидан фарқли ўлароқ, барибир даражасини кўрсатди. Руй Патрисиу эса Торген Азарнинг кучли зарбасини ўтказиб юборди. Бу гол амалда ҳаммасини ҳал қилди. Ҳисобда устунликка эришган Бельгия тартибли ҳимоялана бошлади. Мартинесдан тўғри юриш ва қисман омад эвазига улар кейинги босқичга чиқди. 29 та зарба, 2 та дарвоза тўсини, яққол устунлик, аммо бу ғалаба эмас, шунчаки статистика.

"Учмай қўйган голландлар"

Нидерландия - Чехия ўйинида бир жамаонинг таркиб ва натижалар жиҳатдан устунлиги яққол сезилиб турар эди. Нимагадир, буларнинг ҳеч бири майдонда сезилмади. Агар, Португалия каби ҳужумлар қилиб, гол ура олмаганда ҳам омади келмади дейишимиз мумкин, аммо омаднинг бу мағлубиятга дахли ҳам, айби ҳам йўқ. "Омадсизлик эвазига мағлуб бўлдик", дейишга, нидерландияликларнинг ҳаққи ҳам йўқ. Жамоа элементар хатоларга йўл қўйди. Де Лигтнинг қизил қарточкаси эса мантиқан ўйинга нуқта қўйди. Ўзи 11 киши бўлиб айтарли иш қила олмаётган "лолалар юрти" вакиллари 10 киши билан сочилиб кетди. Тотал футбол билан 20 асрда миллионлаб мухлисларни кўнглидан жой олган "учар голландлар" учмай қўйганига анча бўлди. Чехлар майдонда уларга учиш имкониятини бермади, аммо энг биринчи рейс билан ўз юртларига учиб кетишга шароит яратиб берди. Парвозининг беҳатар бўлсин!

"Номи улуғ, супраси қуруқ"

Франция - амалдаги жаҳон чемпионлари ва Евро 2016 финалчилари. Таркиб бир текис ва юлдузларга тўла. Уларнинг нимчорак финалдаги рақиби эса Швейцария. Тан олиш лозим, французларнинг муваффақиятини кўпчилик кутаётган эди. Балки, бу Францияга ишонмаётганлар ҳам топилгандир, аммо мазкур босқичдаги рақибидан ўтиши эҳтимоли юқори эди. Ўйининг 80-дақиқасига қадар бу эҳтимолларимиз ортса ортди, аммо камаймади. Гарчи, Сеферович ҳисобни очиб берган бўлса ҳам, Бенземанинг дубли ва Погбанинг супер зарбаси шубҳаларни аритди. 81-дақиқада яна ўша Сеферович ҳисобни қисқартирди. 90-дақиқада эса Гавранович жамоасининг учинчи голини урди. Ўйин динамикаси сўнгги дақиқаларда шунчаки пикка чиқди. Балки, бу галлюцинация ҳодисадир, дея бир кўзини очиб, яна телевизорга қайта қараганлар ҳам бўлгандир. Ишонаверинг, бу шунчаки бир жамоанинг максимал ўзига бўлган ишончи, иродаси ва бунинг эвазига олган мукофотидир. Шундай қилиб, экстра таймлар гувоҳи бўлдик. Унда эса иккала терма жамоа ҳам чарчаб қолгани аён бўлди. Якунда пенальтилар сериясига гал келди. Буёғига иқтидор, класс ва юлдузлар ёрдам бера олмайди. Ҳаммаси руҳиятга ва қисман омадга боғлиқ. Иккала жамоада ҳам барча уринишлар муваффақиятли якунланаётган эди, аммо французларда энг сўнгги зарбани йўллаган Мбаппе драмматик баҳсни ўзлари учун "трагедия"га айлантириб юборди. Балки, улар ўша 3-1 ҳисобидан кейин ғалаба қозондик, деб ўйлаб, бироз ўзларини енгил ҳис қилишгандир, аммо бу каби катта турнирларда ҳар қандай ҳолатда консентрацияни йўқотмаслик зарур. Дешам ҳам шогирдлари ҳам ўйинда хатога йўл қўйди ва бунинг эвазига жазоланишди. Ишонаверинг, улар ҳали бу мағлубиятни узоқ эслаб юришади. 

Эътибор беринг, биз мазкур чемпионатнинг эндигина нимчорак финалидамиз ва шу босқичинг ўзидан шунча воқеалар рўй берди. Буёғига турнир бунданда қизиқ бўлиши эҳтимол юқори. Олган таассуротларимиз ҳали анчага етади, аммо бизни яна ўйинлар кутиб турибди. Шундай экан, кўрганларимиз бу ибтидо, имтиҳо эса бунданда қизиқ бўлишига заррача шубҳам йўқ.

 

                                                                       Худайқулов КАРИМ мақоласи

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:45, 30.06.2021.
Ўқилди: 3733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.