Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Шиддатли кечган чорак финалнинг барча ўйинлари ҳақида (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -1

Евро-2020 турнирининг нимчорак финал ўйинлари ўз якунига етди. 8 та учрашув давомида биз кўплаб қизиқарли воқеаларга, ҳаяжонли дақиқаларга ва кутилмаган натижаларга гувоҳ бўлдик. 

Мана шу 8 та ўйиннинг барчасига алоҳида тўҳталиб ўтамиз:

Дания - Уельс 4:0 

Гарчи, бу ўйинда жамоалар тенг кучли баҳоланган бўлсада, якун умуман бошқача манзарани бизга тақдим этди. Данияликлар ўзларига берилган имкониятларнинг аксаридан унумли фойдаланиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Италия - Австрия 2:1 

Италия терма жамоси гуруҳ босқичида ортиқча қийинчиликга дуч келмай, максимал натижани қайд этган эди, аммо плей-офф бу бошқа даража. "Скуадра Адзурра" Австрияга қарши 90 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. Ниҳоят экстра таймларда улар икта гол урди ва бир бора ўз дарвозасидан ҳам гол ўтказиб юборди. Шундай қилиб, италияликлар қийналиб бўлсада, кейинги босқичга йўл олди. 

Нидерландия - Чехия 0-2

"Учар голландлар" мазкур баҳсда фаворит эди, аммо бу натижада акс этмади. Патрик Шик ва унинг жамоадошлари Нидерландиядан ўйин борасида ҳам ва якунда натижада ҳам усткн келди. Де Лигтнинг майдондан четлатилиши Нидерландия учун қаттиқ зарба бўлди. Унинг четлатилишидан сўнг, чехлар иккита гол урди. Хуллас, шу билан бу босқичда илк сенсация гувоҳи бўлдик.

Бельгия - Португалия 1-0 

Навбатдаги учрашувада икки турнир фаворити ва таркиб жиҳатдан юлдузли жамоалар баҳси гувоҳи бўлдик. Португалиянинг катта устунлиги остида кечган баҳсда Торген Азарнинг супер голи Бельгиянинг ғалабасаини таъминлаб берди. Роналду ва унинг шериглари эса кўплаб вазиятлардан фойлалана олмади ёки шунчаки уларнинг омади келмади.  

Хорватия - Испания 3-5 

Бу икки жамоа ўртасидаги ўйин эса ҳақиқий голлар шоусига айланиб кетди. Аввалига испанлар дарвозабони автогол уриб қўйган бўлса, сўнгра "қизил фурия" кетма-кет 3 та гол уришга муваффақ бўлди, аммо хорватлар ўйин сўнгида ирода кўрсата олди ва ҳисобни 3-3 кўринишига келтирди. Испанларнинг сўнгги икки голидан сўнг хорватлар ўйинга қайта олмади. Қисқа қилиб айтганда "Нокаут".

 

Франция - Швецария 3-3 (4-5)

Бу босқичнинг энг катта сенсацияси қайд эталган учрашувда французлар Швецарияга кутилмаганда имкониятни бой берди. Аслида, ҳаммаси Франция фойдасига ҳал бўлаётган эди, аммо ўйин якунида ҳаммаси ўзгариб кетди. Шунчаки, видеони томоша қилинг ва яна ўша онларни эсланг.

Англия - Германия 2-0

Мазкур ўйин анча эҳтиёткор ва бироз ёпиқ бўлди. Стерлинг ўйинда ҳисобни очгунга қадар жамоаларда айтарли вазият бўлмади. Бу ўйинда инглизларнинг икки етакчиси Кейн ва Стерлинг ҳаммасини ҳал қилди ва улар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Украина - Швеция 2-1

Нимчрак финални якунлаб берган баҳсда Шевченко бошчилигидаги украинлар экстра таймларнинг сўнгги дақиқаларида урилган гол эвазига чорак финалга йўл олди. Уларнинг кейинги босқичдаги рақиби Англия терма жамоаси бўлади. 

 

                                                               Худайқулов КАРИМ тайёрлади

 

Киритилди: 05:15, 30.06.2021.
Ўқилди: 5303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.