«Милан» ҳужумчиси Златан Иброҳимович диквалифкация туфайли «россонерилар»нинг навбатдаги уч ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди.
5 февраль куни «Сан-Сиро»да «Наполи»га қарши ўтган ва 0:0 ҳисоби билан якунланган ўйинда швед футболчисининг ножўя хатти-ҳаракатлари қизил карточкага лойиқ, деб топилган эди. Ҳимоячи Сальваторе Арониканинг юзига мушт туширгани учун Иброҳимовичга тўғридан-тўғри қизил карточка кўсатилган ҳолатни ўрганиб чиққан итальян футболи тартиб-интизом қўмитаси шундай қарорга келди.
Шундай қилиб, «Милан» меҳмонда «Удинезе» ва «Чизена», ўз стадионида эса «Ювентус»га қарши ўйинларда Златан Иброҳимовичсиз ҳаракат қилади.