«Интер» яримҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Sportitalia хабарига кўра, ҳозирда «Барселона» 28 ёшли футболчини айнан муаммо кўзга ташланаётган марказ зонасини кучайтириш учун сотиб олишни ўйламоқда.
Бироқ «кўк-анорранглилар» хорваи учун муайян суммани ҳали эълон қилмади.
Олдинроқ «Манчестер Юнайтед» ҳам Брозовичга даъво қилган эди.