2-июлдан 4-июлга қадар Суперлиганинг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилаётганидан хабарингиз бор.
Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган икки беллашувда ҳам Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра, АГМК – ҚЎҚОН-1912 ва НАСАФ – СЎҒДИЁНА баҳсида VAR тизимидан фойдаланиши айтилмоқда.