«Барселона» президенти Жоан Лапорта яқин кунларда ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома узайтирилишини маълум қилди.
«Месси клубда қолишини истаймиз. Лео ҳам жамоада қолишни хоҳлайди. Барчаси режа асосида кетмоқда. Бизда молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммо бор. Биз ҳамма томон учун мақбул ечимни қидирмоқдамиз», — деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, Месси бугундан эркин агентга айланди.