Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Евро 2020даги мураббийлар кийиниш услуби қанақа?

Баҳо:
+ | -

Футболда майдондаги ўйинчиларнинг ўзига хослик учун ҳар хил услубда кўриниш беришади. Бунга ўша антиқа соч турмакларию, бадандаги татировкаларни мисол қилишимиз мумкин. Лекин футболда нафақат майдондагилар балки, майдон четида ўйинни бошқарувчи мураббийлар ҳам кўринишларида услубий хослик мавжуд. Евро 2020да ҳам буни гувоҳи бўляпмиз.

Хўш, қайси мураббий қандай услубда кўриниш бермоқда?

Гарет Соутгейт

Жаҳон чемпионати 2018 баҳсларида англияликлар устози М&С фирмаси тайёрлаган жилетларда ўйинларни кузатган эди. Бугунги қитъа биринчилигида эса, махсус терма жамоа костюми ва поло кўйлак билан ўйинларни ўтказмоқда. Шотландия билан бўлган баҳсда ёмғирли об-ҳаво бўлгани сабабли «rainy mac» кийимидан фойдаланди. Энг зўр кўринган ўйини Хорватия билан кечган баҳс эди. Ўйинда Соугейт «Персивал» костюми ва полька нуқтали галстукда эди.

Луис Энрике

Энрике доимо бир хилликда юради. Ўз гавдасини доимо бир хил тутадиган мураббий, ўзига қулай ва ихчам либослар кийган. Собиқ «Барселона» мураббийи кўйлак устидан енгли «Pantalon» кийишни маъқул кўради. Оёқ кийим борасида доимо «Адидас»ни маъқул кўрган. Аммо Хорватияга қарши кечган ўйинда классик шимни жинсига алмаштирди.

Дидье Дешам

Ўтмишда «Челси» ярим ҳимоячиси бўлган Дешамда табиийки кўк рангга мойиллик бор. Шунинг учун французлар устози кобальт кўк кастюм остида кўпинча «Oxford» кўк кўйлагини кияди. Гарчи унинг услуби бироз одми бўлсада, терма жамоаси учун айнан мос ранг танлаган.

Йохим Лёв

Немис мутахассиси Еврода турли хил кўринишга эга бўлди. Эътиборли жиҳати Францияга қарши ўйинда кулранг ипли шим ва кўк рангли «Stan Smith» футболкасини кийиб, кийинишда замон билан ҳамнафас бўлишдан қўрқмаслигини исботлади.

Роберто Манчини

Агар сиз энг жиддий ва қатъий ички ва ташқи услубият эгасини билмоқчи бўлсангиз, бу шубҳасиз италияликлар менежери Роберто Манчинидир. У 56 ёш бўлишига қарамай ўта соғлом. Негаки, уни зарарли одатлари йўқ. Майдонда ўз жамоасини уюшқоқ тарзда ушлаб тура олади. Кийиниши ҳам барча стандартларга мос – костюм шим ёхуд кўйлак, холос.

Стефан Таркович

Словакия Евродан аламли тарзда чиқиб кетди. Испаниядан йирик ҳисобда учралган мағлубиятда Стефан майдон четида ҳомуш турар эди. Ўша ўйинда Таркович кўйлак, галстук ва 450 фунт стерлинглик «Pepe Jeans» шимида эди. Ҳатто у ҳам жинси кияди. Бу эса мураббийни бирмунча замонавий модага ҳамнафаслигини кўрсатади.

Умуман олганда, тактик ва психологик томондан кучли мутахассислар ўзлари учун кийинишнинг маълум турларини яратишган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:44, 01.07.2021.
Ўқилди: 5002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.