Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

"Эль Узбеко" "Рома"га ўтиши мумкинми? "Женоа" мухлислари қандай фикрда

Баҳо:
+ | -

Италия матбуоти "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома"га ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Шу хабардан кейин, "Женоа" мухлислари ушбу трансфер ҳақида турлича фикрлар билдиришмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги, ушбу мавзу бўйича келтирилган энг қизиқарли изоҳларни тақдим этамиз:

Carla Prando

Ҳар доимгидек, қандайдир иқтидор бизда ўйнашни бошлаши билан, бойроқ клуб дарҳол ушбу футболчимизни сотиб олади.

Бу нафақат Генуяда. балки бутун дунёда содир бўлмоқда.

Norma Pecoraro

Агар "Рома" бу Шомуродов учун 15-20 миллион тўлашга рози бўлса, у ҳолда бу трансфер муҳокама қилиниши мумкин.

Giovanna Squarzina (Norma Pecoraro-нинг изоҳига жавобан)

"Рома" ўтган ёзда ҳеч ким учун 20 миллион тўламади. Улар Шомуродов учун ҳам трансфер сиёсатини ўзгартирмайди деб ўйлайман.

Римликларнинг Элдор учун 20 миллион тўлашга тайёр эканлигига шубҳа қиламан.

Chiara Puccini

Агар биз Элдорни сотадиган бўлсак, унда жамоада муаммолар бўлади. Скамакка ижарага олинган, Дестро беқарор ўйнамоқда ва Пандев аллақачон қариган. "Эль узбеко"ни сотсак, биз энг истиқболли ҳужумчини йўқотамиз.

Enrico Incarnato

Умид қиламанки, Шомуродов Пёнтек биздан "Милан"га кетганидан кейин нима бўлганини билади.

Пёнтек "Женоа"ни тарк этиб, аста-секин гол уриш хислатини йўқотди ва шундан кейин, бироз ўтиб "Милан" уни сотиб юборди - таҳририят

Giorgio Ravenna

"Эль Узбеко" 5 та ўйинда 4 та гол урди ва тамом - дарров "Рома"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Эсимда, бундан бир неча ой олдин "Ювентус"га ўтиш ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Ва Шомуродов у ерга борганми? Менимча, бу миш-миш.


Alessandra de Bellis

Умид қиламанки, бу миш-мишлар. Элдор яхши салоҳиятга эга футболчи. У ўз фаолиятини Италияда қийинчилик билан бошлади, аммо аста-секин ўз ўйинини топди. Менимча, Шомуродов ўзимизга керак. Ва Моуриньо Пандевни олсин, чунки улар аввал "Интер"да бирга ишлаган.

Luca Vitello

Афтидан, Элдорнинг "Лацио"га киритган голи "Рома" етакчиларини шунчалик илҳомлантирдики, улар дарҳол футболчини сотиб олишга қарор қилишди.

("Рома" учун "Лацио"га қарши дерби учрашуви мавсумнинг энг муҳим баҳси ҳисобланади - таҳририят).

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 15:52, 03.07.2021.
Ўқилди: 14205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [2896]

Салоҳ: «У клубни тарк этганида йиғлаганман» [2825]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2239]

Фергюсоннинг тоби қочди [1916]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [1913]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1811]

"Реал" "Челси" ва "Арсенал"га Эндрикнинг келажаги ҳақидаги ўз позициясини маълум қилди — ТЕАМталк [1804]

Флорентино Перес «Ювентус» юлдузига қизиқиш билдирмоқда [1700]

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» мураббийини таклиф қилмоқчи [1530]

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [1502]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик