Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Гард: «Венгер — Франция бош мураббийлиги учун энг яхши номзод»

Баҳо:
+ | -

«Лион» бош мураббийи Реми Гард француз журналистларига берган интервьюсида, Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи ўрнига ким кўпроқ муносиб эканлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Championat.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

Гарднинг сўзларига кўра, Франция футбол федерацияси «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгердан яхшироқ бир номзодни топа олмайди.

«У Европа ва жаҳон футболини яхши билади. Шу билан бирга у франциялик футболчиларнинг имкониятларини аъло даражада билади, Франция 1-дивизионини диққат билан кузатиб боради», деди Гард.

«Агар Лоран Блан ҳақиқатан ҳам Франция терма жамоасидан кетадиган бўлса, унинг ўрнида Венгернинг пайдо бўлиши, маълум маънода, қизиқарли вариант бўларди. Арсен Венгер — жаҳон футболидаги энг таниқли номлардан биридир», дея қўшимча қилди «Лион» бош мураббийи Реми Гард.

Арсен Венгер мураббийлик қилаётган Лондоннинг «Арсенал» клуби айни вақтда Англия Премьер-лигасида 24 учрашувдан сўнг 40 очко тўплагани ҳолда олтинчи ўринда бормоқда. Жамоа асосий еврокубок — Чемпионлар Лигаси йўлланмасини берувчи тўртинчи ўриндаги «Челси»дан уч очкога ортда қолмоқда.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 18:41, 07.02.2012.
Ўқилди: 12195 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик