Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Сурхон" спорт директори клубдаги ўзгаришлар ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Кеча Термизнинг "Сурхон" клубида бир қанча ўзгаришлар бўлди. Хусусан клуб мураббийи ўз аризасига кўра ишдан кетган бўлса, Абдумажид Тоиров жамоанинг спорт директори лавозимига тайинланди. 

Бугун Абдумажид Тоиров клуб матбуот хизматига "Сурхон" матбуот хизматига интервью берди. Мутахассис клубдаги ўзгаришлар ва келажакдаги режалар ҳақидаги фикрлари ўртоқлашди. 

- Суперлиганинг дастлабки турларини яхши ўтказган "Сурхон" жамоаси афсуски биринчи давра якунида натижалари қониқарсиз кўриниш ола бошлади. Айтингчи, бу нима билан боғлиқ?

Суперлига баҳслари бошланганига салкам 4 ойдан ошиқроқ вақт ўтди. Бу вақт оралиғида "Сурхон" жамоаси 12 та Суперлига ўйинларида ва 3 бора кубок баҳсларида майдонга тушди. Менинг ўйлашимча 15 та ўйин 4 ой учун кўп эмас. Йигитлар бемалол ҳаракат қилишлари керак деб ўйлайман. Жамоанинг қониқарсиз натижаларига жарохатлар ва соғлом рақобат етишмаётганидан деб ўйлайман. Таркибда рақобат йўқ. Футболчилар захира ўриндиғида унинг ўрнини боса оладиган бошқа футболчи йўқлигини билишаяпти ва оқибатда майдонда эркин ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳар бир чизиқда рақобат бўлиши керак деб ўйлайман. Ҳозирча жамоада бу рақобатни кўрмадим.

- Кеча Рифат Акрамхўжаев бош мураббийликдан озод этилди. Жамоани энди ким бошқаради?

Тўғри, Рифат Акрамхўжаев жамоани тарк этди. Янги бош мураббийни раҳбарият билан келишган ҳолда яқин бир ҳафта ичида эълон қиламиз. Ҳозирча жамоани Рустам Арипов ва Баҳром Хайдаровлар тайёрлаб туришади.

- "Сурхон" жамоасида иш бошлаганизга салкам 20 кун бўлди. Клубда нималарни ўзгартириш керак?

Менимча клубда катта ўзгариш қилиш шарт эмас. Ишчиларни ишга бўлган муносабатини ўзгартириш керак. Ҳар бир ишчи ўз ишини сидқи дилдан бажариши керак деб ўйлайман. Кейин U-18 ва U-21 жамоларига эътибор қаратишимиз керак. Яқинда U-14 ва U-16 чемпионати старт олади. Улардаги ёшларни ҳам диққат билан кузатишимиз керак. Ахир, улар "Сурхон" жамоасининг келажаги ҳисобланади. Ёшлар жамоасидан футболчи етишиб чиқмас экан, бизнинг қилаётган ҳаракатларимиз бекор. Шундай экан, уларга кўпроқ эътибор қиламиз.

- Бугундан Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди. Жамоа янги футболчиларни таклиф қиладими ёки шу футболчилар билан мавсумни давом этиррадими? Жамоадаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Ўзингиз кўриб турганингиздек жамоага янги тажрибали футболчиларни таклиф қилмасак бўлмайди. Мураббийлар ва раҳбарият билан келишган ҳолда бир қатор футболчиларимиз жумладан, Элдор Бойматов, Жавохир Эсонкулов, Иброҳим Йўлдошев ва Акром Ходжаевлар билан ўзаро келишган ҳолда, уларни бошқа клубга ўтишига руҳсат берамиз. Уларнинг ўрнини эса бошқа футболчилар билан тўлдирмоқчимиз.

- Агар сир бўлмаса айнан кимлар билан музокоралар олиб борилмоқда?

Бир қатор футболчилар билан деярли келишишга эришдик. Мисол учун, Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасидан ҳужумчи Абдул Азиз Юсуповни таклиф қилдик. Бу футболчи клуб учун бегона эмас. У 2019 йилги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Бекободнинг "Металлург" жамоасидаги Никита Павленко ва Маҳмуд Қудратуллаевларни жамоамизга таклиф қилганмиз. Бундан ташқари Про лига иштирокчиси "Олимпик" жамоасидан Диёр Рамозоновни ҳам таклиф қилганмиз. Россия ёшлар терма жамоаси аъзоси Хабибуллаев билан ҳам музокоралар давом этмоқда. У ҳам жамоамизга келиб қўшилишга яқин. "Локомотив" ва "Навбаҳор" жамоасидаги бир қатор тажрибали футболчилар билан ҳам музокоралар давом этмоқда. "Сурхон" жамоасидан "Олимпик" жамоасига ижарага берилган Шахзод Тоировни ҳам клубга қайтармоқчимиз.

- Прожектор муаммоси сабаб жамоа Тошкентда уй учрашувларини ўтказишга мажбур бўлмоқда. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Прожектор муаммоси сабаб ўйинларни Термизда ўтказа олмаябмиз. Бу йили жамоа энди кўпроқ Термизда истеқомат қилиб, тайёргарлик кўра бошлаганда бу муаммо сабаб яна футболчилар Тошкентда машғулотлар ўтказишга мажбур бўлмоқда. Албатта бу кўп сонли "Сурхон" жамоаси муҳлислари дилини ҳира қилмоқда. Сизга айтишим мумкинки, Вилоят ҳокимлиги томонидан прожектор бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хитойнинг илғор компанияларидан бири билан келишувга эришилган ва аллақачон прожекторлар буюртма қилинган. Бизга хабар қилишларича июль ойи охирларида ёритгиклар Хитойдан етиб келади. Насиб қилса "Андижон" билан бўлиб ўтадиган уй учрашувигача бу муаммо бартараф этилади. Албатта бу масалада бизга катта ёрдам  кўрсатаётган ҳурматли вилоят ҳокимимиз Тўра Боболовга миннатдорчилик билдирамиз.

 

Манба: "Сурхон" матбуот хизмати
Киритилди: 01:26, 06.07.2021.
Ўқилди: 3126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.