Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Аллегри: «Инқироз ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Ювентус»га қарши Италия Кубоги ярим финал ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, жамоадаги қандайдир инқирозли давр ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Il Corriere dello Sport» нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг ўтган турида Аллегри шогирдлари ўз майдонида «Наполи» билан дуранг (0:0) ўйнаган бўлишса, ундан аввалги турда «Лацио»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

«Ҳозир биз хотиржамликни сақлаган ҳолда, ҳар бир аниқ ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Қандайдир инқироз ҳақида гап ҳам, сўз ҳам бўлиши мумкин эмас», деди Аллегри.

«Ҳа, сўнгги учрашувларда биз кўп очко тўплай олмадик, аммо «Ювентус» ҳам «Сиена»ни мағлубиятга учрата олгани йўқ», деди «Милан» устози.

«Конте шогирдлари ушбу мавсумда аъло даражадаги футболни намойиш этаётганликларини қайд этишим керак. Бу — характерга эга бўлган жамоа», дея қўшимча қилди «Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри.

«Милан» ва «Ювентус» ўртасидаги Италия Кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашув 8 февраль куни «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 21:35, 07.02.2012.
Ўқилди: 12297 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.