Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Италия терма жамоаси жаҳон рекордини такрорлаш учун 2та ўйин қолди (фактлар)

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатининг ярим финалида Италия терма жамоаси Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Фактлар:

* Италияликлар 2012 йилдан бери илк марта Европа чемпионати финалига чиқишди. Бу Италия тарихидаги тўртинчи финал. 1968 йилда «Скуадра Адзурра» Еврода зафар қучган, 2000 ва 2012 йилларда эса финалда ютқазган.

* Роберто Манчини жамоаси мағлубиятсиз сериясини 33 учрашувга етказди ва мамлакат рекордини янгилади. Олдинги рекорд 1935-1939 йилларда ўрнатилган ва ўшанда Италия Витторио Поццо қўл остида кетма-кет 30 учрашувда мағлуб бўлмаганди. Жаҳон рекордигача эса 2та учрашув қолди. Испания терма жамоаси 2007-2009 йиллар оралиғида 35 учрашувда мағлуб бўлмаган, Бразилия ҳам 35 учрашувда, фақат бунга анча бўлган - 1993-1996 йиллар оралиғида.

* Италия ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза учрашувда гол урди. Италияликлар учун ушбу гол жорий Евродаги 12-си бўлди. Шундай қилиб, Италия йирик турнирларда голлар бўйича рекордини такрорлади. Илгари «Скуадра Адзурра» фақат ЖЧларда - 1934, 1982 ва 2006 йилларда 12та гол урган. Еврода эса бу биринчи марта кузатиляпти.

* Бу италиялик ҳимоячи Леонардо Бонуччи учун Европа чемпионатларидаги 17-ўйин. У ушбу кўрсаткич бўйича Жанлуижи Буффонга етиб олиб миллий рекордни такрорлади.

* Испанлар «плей-офф»да учинчи марта қўшимча вақт ўтказишди. Илгари Евро-2016да буни фақат Португалия амалга ошира олганди. +ўшимча вақтда Испания Хорватияни мағлуб этди (5:3), кейин пенальтилар сериясида Швейцария ҳам маҳв этилганди.

* Испания ярим ҳимоячиси Педри биринчи бўлимда яхши ўйнади. «Барселона» футболчиси 31та пасдан ҳаммасини аниқ амалга оширди. Шулардан 22таси рақиб майдони тарафида бажарилгани эса таҳсинга лойиқ кўрсаткич. У иккинчи бўлимда яна 21та пасни амалга оширди. Бу эса футболчиларнинг 100 фоиз аниқликдаги узатмалари сони бўйича Евродаги энг яхши кўрсаткичдир.

* Испания ҳужумчиси Альваро Мората гол урди. Унинг учун ушбу гол Европа чемпионатларидаги 6-си бўлди. Шу тариқа, у Еврода 5та гол урган Фернандо Торреснинг рекордини янгилади.

* Испанлар ҳимоячиси Жорди Альба ўзининг Европа чемпионатидаги 16-ўйинини ўтказди. Энди у Испания терма жамоасининг ушбу кўрсаткич бўйича рекордини Андрес Иньеста ва Сеск Фабрегас билан баҳам кўрмоқда, уларнинг ҳар бири Евроларда 16 мартадан майдонга тушишган.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:01, 07.07.2021.
Ўқилди: 4361 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.