Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Англия футболи учун тарихий кун.

Баҳо:
+ | -

Гарет Саутгейт шогирдлари Англияни тарихда илк бор Европа чемпионати финалига олиб чиқишди. Ўйин шиддатли ўтган бўлса ҳам унда жамоалар оддийроқ усуллардан фойдаланишди, аммо хавфли вазиятлар биринчи ярим финалдан кам бўлмади. Биринчи бўлиб айнан Дания ҳисобни очгани ўйиннинг сценарийсини янада қизиқарли тус олишига сабаб бўлди. Агар инглизлар биринчи бўлиб гол урганда бу ёғига прагматик ўйин гувоҳига айланар эдик катта эҳтимол.

Стерлингнинг пенальтисига келадиган бўлсак, пеналти белгилаш учун ҳакамда асос бор эди, чамамда. Раҳим ҳакамларнинг пенальти белгилаши ҳақидаги қарорларни ёддан биладиган футболчи ва у йиқилишдан олдин рақиб билан контактга борди. Секинлаштирилган кадрда вазият жиддий эмасдек кўриниши мумкин. Аммо реал ҳолатда бу контакт йиқилиш учун етарли бўлди. Кейннинг зарбасидан сўнг Каспернинг сейви у пенальтилар сериясига қанчалик тайёрлигини ҳам кўрсатиб турганди. Аммо пенальтилар сериясигача етиб бора олмадик. Англия пенальти эвазига ютган бўлса ҳам, баҳсда рақибидан кучлироқ бўлганини тан олиш керак.

Аммо мана бундай пенальти эвазига финалга чиқиш ҳатто англияликларни ҳам қаноатлантирмагани аниқ. Финалда бундай вазият туфайли ғолиб номига ойдинлик киритилмайди деб умид қиламиз.

11-июль куни "Уэмбли"да Англия - Италия баҳсида Европа чемпионини аниқлаймиз.

 

Ҳасан Турдиалиев

Манба: https://t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 04:00, 08.07.2021.
Ўқилди: 2848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик