Кириш Регистрация

Расман: Ироқ ўйнаш ҳуқуқи бўлмаган футболчи хизматидан фойдалангани учун жазоланди

Баҳо:
+ | -

Цюрих: Лондон олимпиадаси учинчи саралаш босқичи турнирида Ироқ терма жамоаси 27 ноябрда БААга қарши ўйинда майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлмаган ўйинчи хизматидан фойдалангани учун ФИФА томонидан БАА олимпия терма жамоаси 3:0 ҳисобидаги ғалаба тортиқ қилинди.

«В» гуруҳи 3-тур учрашувида Ал-Айндаги «Шай Халифа халқаро» стадионида Ироқ терма жамоаси 0:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бироқ, ироқликлар таркибида иккита сариқ карточкага эга бўлган Жасим Файсал майдонга тушган.

ОФК Кубоги-2011 чорак финалчиси бўлмиш Ироқнинг «Дуҳок» клуби футболчиси биринчи карточкасини саралашнинг II босқичида Эрон терма жамоасига қарши ўйинда олган бўлса, иккинчи огоҳлантириш унга 22 ноябрда, Австарлияга қарши ўйинда кўрсатилган эди. Шу сабабли у 27 ноябрда БААга қарши сафарда кечадиган ўйинни ўтказиб юбориши лозим бўлган.

ФИФА тартиб-интизом кодексининг 55-моддасига зид бўлган бу ҳолатга йўл қўйгани учун Ироқ Футбол ассоциацияси 7000 швейцария франки (7600 АҚШ доллари) миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Энди «В» гуруҳида Ироқ терма жамоаси бисотида 1 очко қолди ва улар Австарлияликлар 3 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олишди, БАА терма жамоасининг эса очколари сони 8 тага етди ва барча кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасига етиб олди.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 13:18, 08.02.2012.
Ўқилди: 13119 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6484]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5324]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3588]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2685]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2280]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2236]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2209]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2183]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2116]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2039]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.