Кириш Регистрация
20/09 00:00 Валенсия 1-2 Реал Мадрид
20/09 19:00 Турон 0-1 Навбаҳор
20/09 19:00 Қизилқум 0-0 АГМК
20/09 20:00 Испания 4-1 Ангола
20/09 20:00 Япoния 1-2 Парагвай
20/09 22:00 Эрон 1-2 Аргентина
20/09 22:00 АҚШ 0-7 Сербия
20/09 23:45 Удинезе 0-4 Наполи
21/09 00:00 Барселона 1-1 Гранада
21/09 16:30 Машъал 0-0 Сўғдиёна
21/09 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Порье Конорга қарши трилогия жангида октагонга чиқади. Аслида ким кучлилиги аниқ бўладими?

Баҳо:
+ | -

11 июль куни ирландиялик ММА устаси Конор Макгрегор яна октагонга қайтади. «UFC 264» турнири доирасида у америкалик Дастин Порье билан жанг қилади. Ушбу жанг мазкур спортчилар ўртасидаги 3-жанг бўлади. Дастлаб, 6 йил аввал бўлиб ўтган биринчи беллашуви Порье учун нокаут билан якунланган. Иккинчиси эса 2021 йил 24 январь куни бўлиб ўтган жангда Порье рақибидан қасос олди. Ирландиялик UFC устаси карьерасидаги илк нокаутни қабул қилиб олди. Эртага эса мазкур спортчилар ўртасидаги 3 жанг бўлиб ўтади.

«Қаршимда мағлубиятга учраган одамни кўряпман»...

Эртанги жанг аввалгиларидан қизиқроқ ўтиши кутилмоқда. Чунки, беллашув олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманида спортчилар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқди. Конор рақибини тепмоқчи бўлган, аммо ушбу зарба Порьегача етиб бормаган. Уларни UFC президенти Дэйн Уайт ва мусобақа ташкилотчилари ажратиб қолишган.
«MMA Fighting» порталининг хабар беришича, матбуот анжумани пайтида ирландиялик ва америкалик ўртасида оғзаки жанг ҳам бўлиб ўтган.
«Мен олдимда мағлубиятга учраган одамни кўряпман ва мен яна ғалаба қозонишим мумкинлигини биламан», деди Порье. Макгрегор рақибининг сўзини тўхтатди: «Шанба куни кечқурун сени октагонда итдай юрганинга гувоҳ бўламиз. Сен шунчаки калтакесаксан. Хотининг - сенинг эринг», деб жавоб қайтарган Конор. Шунингдек ирландиялик UFC устаси Дастинга қарата «аҳмоқ қизил», дея мурожаат қилган.

Бу сафар ҳам Дастин Конорга қарши репрессияни кечиктирмасликка ваъда бермоқда. «Нега энди Макгрегор бу каби бемаъни гапларни гапирмоқда? Чунки охирги жангда Конор нокаутга учради. Макгрегор тезми? Макгрегор ухлаяпти. Ўйлайманки, бу жанг ҳам аввалгиси каби тезда якун топади», - дея Порьенинг сўзларини келтиради «MMA Fighting» портали ўз твиттер саҳифасида.
Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг 11 июль куни куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги «T-MOBILE» аренасида бўлиб ўтишини айтиб ўтилди.
Ушбу баҳс ҳар иккала спортчи учун ҳал қилувчи жанг бўлади. Чунки, ирландиялик ва америкалик UFC усталарининг ҳисобида биттадан ғалаба борлигини юқорида айтиб ўтдик. Конор ва Дастин биринчи марта 6 йил олдин октагонда учрашишган. Ўшанда «Ноториус» биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида америкаликни нокаутга учратганди. 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган иккинчи жангда Дастин қасос Макгрегордан қасос олишга эришди. Жангнинг иккинчи раундинингўзида ирландиялик Конорни нокаутга учратди.
ММА мухлислари қизиқарли трилогия жангни томоша қилишади. Ҳиссиётга берилишга вақт йўқ, чунки навбатдаги жанг уларнинг қайси кучли эканлигини аниқлаб беради.

Кибрли, олдиндан айтиб бўлмайдиган, ғазабланган…

ММА дунёсида Конор Макгрегорнинг характерини тавсифлашга таърифларнинг сони камлик қилади. Ёрқин ва ўзига хос ММА устаси фаолияти давомида енгил вазн тоифаларида ғолиб чиқа олди ва иккита чемпионлик камарига эга бўлган биринчи UFC жангчисига айланди. У кучга тўлган ва ММАда ҳали сўнгги сўзини айтмаган спортчи.


2011 йилдан 2016 йилгача Конор кетма-кет 15 ғалабани қўлга киритди. Жозе Альдо, Дастин Порье, Чад Мендес каби спортчилар унинг зарбаларига дош беролмаган. Аммо 2016 йил март ойида Нейт Диаз мағлубиятсиз Конорни тўхтатишга муваффақ бўлди. Лекин, ўша йили Диаз билан реванш жангида Макгрегор рақибини мағлубиятга учратди. Уч ой ўтгач, ирландиялик Эдди Альварес устидан ғалаба қозонди. Бироқ, Конор чемпионликни ҳимоя қила олмади. Сабаби, 2018 йилда Ҳабиб Нурмагомедов билан бўлган жангда UFCдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилишга мажбур бўлди. Ҳабиб Конор билан реванш жангдан қатъиян бош тортган. Жорий йилнинг январь ойида эса Дастин Порьега қарши жангда ўтказди ва учинчи бор октагонни мағлуб ҳолда тарк тарк этди. Шунингдек, ушбу беллашувда ўз чемпионлик камаридан ҳам ажралди.

Дастин Порье ким?

31 ёшли “Даймонд” Конорга мутлақо зид характер эгаси. Сокин ва ўзига яраша, намунали оила аъзоси. Бироқ, қафасда Порье ҳақиқий жангчи. ММА бўйича ўтказилган 32 та иккита жангнинг 27 тасида ғалаба қозонган, 14 марта нокаут билан. Улар Макгрегор билан нафақат октагонда ишлашнинг тажрибаси, балки Ҳабиб Нурмагомедовдан учралган мағлубият сабабли ҳам ўхшаш.


2019 йилда Доғистонлик спортчи америкаликни мағлубиятга учратган ва уни енгил вазн тоифасидаги UFC унвонидан маҳрум қилган. Аммо бу жанг олдидан Дастин рақибларини ер тишлатган. Энтони Петтис, Макс Холлоуэй, Жастин Гэтжи ва Эдди Альваресларни бирин-кетин нокаутга учратган ва вақтинчалик чемпион бўлган. Дастин 2020 йилда битта жанг ўтказди. Лас-Вегасдаги турнирда Дэн Хукерни мағлуб этган.
2021 йилнинг дастлабки ойида эса Конор Макгрегорга қарши жанг олиб борди ва дастлабки раунднинг ўзида ирланддияликни чемпионлик камаридан маҳрум этди.


Жангни кутяпсизми? Томоша қиласизми? Ўз тахминларингизни изоҳларда баҳам кўринг.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:30, 09.07.2021.
Ўқилди: 4632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.