Кириш Регистрация

Хабиб Евро-2020 финали ҳақида тахминлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -1

Енгил вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Италия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2020 финал учрашуви ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.

«Сўнгги марта инглизлар бу кубокни 1966 йилда қўлга киритишган. Кейинчалик, улар жаҳон чемпиони бўлишган. Шундан сўнг, Англия ҳеч қандай мусобақада зафар қучмаган. Айни пайтда, инглизлар сафида Стерлинг, Кейн, Маунт, Филлипс, Уокер, Пикфорд каби футболчилар бор. Англия жуда яхши жамоа ва улар финални ўз уйларида ўйнашади.

Италияга келсак, уларда яхши имконият бор. «Мовий гвардия»да жуда тажрибали футболчилар бор: Бонуччи, Кьеллини, Иммобиле шулар жумласидандир. Аммо, ўйлашимча, финалда Англия ғалаба қозонади. Сабаби, уларда юқори тезликда ҳаракат қиладиган футболчилар бор. Умид қиламанки, инглизлар ғалаба қозонади. Чунки, улар бунга лойиқ», - деди Хабиб.

Евро-2020 финали 11-июль, якшанба куни «Уэмбли»да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Киритилди: 20:20, 09.07.2021.
Ўқилди: 6080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик