Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Лондон 2012: Кимда қанақа имконият?

Баҳо:
+3 | -

Бугун саралаш ўйинларида навбатдаги тур ўтказилмаган бўлса-да, асосий рақибимиз уч очкога эга бўлиб олганидан хабарингиз бор. Бу воқеа ушбу гуруҳдаги вазиятни ҳам оддийлаштирди, ҳам чигаллаштирди, дейишимиз мумкин. Натижада, мухлисларда, мабодо очколар тенг бўлганда, қандай мезонлар амал қилиниши ҳақида савол туғилгани табиий. Шунга ойдинлик киритамиз. 

Хуллас, Олимпиада саралаш баҳсларини ОФК эмас, ФИФА ташкилоти ўтказмоқда. Биринчи маслаҳат – ОФК ни сўкишни бас қилганимиз дуруст.

Энди ФИФА нинг ушбу мусобақа учун белгилаган мезонлари ҳақида:

Регламентнинг 23-модда, 2-бандига кўра, жамоалар якуний турнир жадвалида қўйидаги мезонлар асосида тартибга солинадилар. 

а) гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда тўпланган очколар; 

в) барча ўйинлардан сўнг ҳосил бўлган тўплар фарқи;

с) кўп гол урган жамоа

агар икки ёки ундан кўп жамоа юқоридаги учта тамойил бўйича бир хил кўрсаткичга эга бўлса:

d) ўзаро ўйинларда кўп очко жамғарган жамоа;

е) ўзаро ўйинларда тўплар фарқи;

f) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;

Мабодо бу кўрсаткичлар ҳам тенг бўлиб қолса, нейтрал майдонда қўшимча учрашув ташкил этилиши кўзда тутилган. 

1. Ҳозирда БАА билан барча кўрсаткичларимиз тенг бўлиб турибди. Агар кейинги турда ҳам ушбу жамоа билан бир хил қайд этган ҳолда, сўнгги турда ўзаро дуранг ўйнасак, бу тенглик яна сақланиб қолинади.шуни таъкидлаш керакки, дурангнинг фарқи йўқ, гуруҳ ўйинларида “сафардаги гол қоида”си амал қилмайди. Яъни, Тошкентда БААбилан 2:2 ўйнасак, ўзаро ўйинлар натижасига кўра БАА устун деб ҳисобланилмайди. Бу вазиятда ҳам тенглик юзага келади. 

Ўша тенглик пайдо бўлиб қолса, нейтрал майдонда қўшимча учрашув ташкил қилиниши кўзда тутилган. 

2. Яна бир ҳолат, Австралия олимпиячиларининг қолган икки турда ғалаба қозонишлари ва БАА ва биз ўзаро дуранг ўйнаб, учта жамоада 9 тадан очко юзага келиши мумкин. бу тенгликда, аввало, тўплар нисбатига қаралади. Бу ҳақида ҳозирдан аниқ фаразларни илгари суриш қийин. 

Учала жамоада тўплар нисбати тенг бўлиб қолган ҳолатдагина, мана шу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги тўплаган очколарига қаралади. Бу ҳолатда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланади. Беш очко билан Австралия иккинчи, БАА да эса, атиги 3 очко мавжуд бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:03, 08.02.2012.
Ўқилди: 17594 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.