«Реал Сосьедад»да ижара асосида тўп сураётган «Арсенал» ҳужумчиси Карлос Вела, испан клуби билан доимий шартнома имзолашга тайёр эканлигини таъкидлади.
Ўзининг ижара муддати давомида 22 ёшли Вела «Реал Сосьедад» мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирмоқда. У шу вақтга қадар 3 голга муаллифлик қилиб, 5та голли пас беришга эришган. Эндилик ҳужумчи «Арсенал»ни буткул тарк этишга тайёр.
«Реал»да қолишни истайман. Мен бу ерда бахтиёрман ва мени ҳамма қўллаб қувватлаяпти. «Арсенал»дан миннатдорман. Лекин у ерда ўзимни бахтли ҳис қилмасдим ва бу нарса ишимга салбий таҳсир ўтказарди».
«Англияда жуда қийналардим. Ҳар куни машғулот вақтида тезроқ уйга кетиш ҳақида ўйлардим. Бу ерда еса ҳаммаси бутунлай бошқача. Шунингдек бир нечта яхши дўстларим ҳам бор», — дейди Вела El Diario Vascoга берган интервюсида.













