Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Евро-2020нинг энг тезкор, энг чидамли ва энг яхши дриблинг эгалари рўйхати эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Volkswagen Mobility Евро-2020 иштирокчиларининг финал ўйини олдидан энг яхши статистика қайд этган футболчиларни эълон қилди.

Майдонда энг кўп масофани босиб ўтган футболчилар:

Педри (Испания) — 76.14 км
Жоржиньо (Италия) — 72.14 км
Калвин Филлипс (Англия)  — 67.35 км
Йоаким Меле (Дания)  — 66.64 км
Эмерик Льяпорт (Испания)  — 65.91 км

Педри 18 ёшида мусобақанинг асосий кашфиётларидан бирига айланди. Статистикалар шуни кўрсатадики, у бунинг учун жуда кўп ҳаракатларни амалга оширган. Турнирда ундан кўпроқ югурган футболчи йўқ. Аммо бир жиҳатга эътибор қаратиш керак — Испания уч учрашувда қўшимча таймларда ўйнади. Педри (629), Эмерик Льяпорт (630) ва Унаи Симон (630) бошқаларга қараганда кўпроқ дақиқа ўйнашди. Ушбу рўйхатга киритилган Жоржиньо (585) ва Калвин Филлипс (545) сезиларли даражада кам ўйнашди.
 
Евро-2020нинг энг тезкор футболчилари:

Лоик Него (Венгрия)  — 33.8 км/соат
Леонардо Спинаццола (Италия)  — 33.8 км/соат
Кингсли Коман (Франция)  — 33.7 км/соат
Коди Гакпо (Нидерландия)  —  33.6 км/соат
Даниел Жеймс (Уэлс)  — 33.5 км/соат
Маркус Решфорд (Англия)  — 33.5 км/соат

Венгрия терма жамоаси ўнг қаноқ ҳимоячиси ва жароҳат олган итальян Леонардо Спинаццола турнирнинг энг тезкор футболчилари бўлиб туришибди.

Калит узатмаларни беришда тики-такага мослашган Испания терма жамоаси футболчилари турнирда етакчи бўлиб қоляпти. Педри 31, Коке ва Жорди Алба 19тадан ҳал қилувчи узатмаларни амалга оширди. Педрининг ўткир паслари ёш испанияликнинг энг ажойиб фазилатларидан биридир. Бу борада тажрибали жамоадошлари ҳам унга тенглаша олишмади.

Муваффақиятли дриблинглар:

Раҳим Стерлинг (Англия)  — 18
Мартин Брэйтуэйт(Дания)  — 13
Андрей Ярмоленко (Украина)  — 11
Килиан Мбаппе (Франция)  — 10
Федерико Кьеза (Италия)  — 10

Статистика «Манчестер Сити» ҳужумчиси доимо футболчиларни алдаб ўтишга тайёрлигини тасдиқлайди. У Дания билан ярим финал ўйинида тўққиз бор рақибларни доғда қолдирган.

Ҳал қилувчи позицияга ёриб киришлар:

Педри (Испания)  — 27
Маркос Льоренте (Испания)  — 18
Раҳим Стерлинг (Англия)  — 16
Йоаким Меле (Дания)  — 16
Криштиану Роналду (Португалия)  — 15

Педри яна бошқалардан анча олдинда, гарчи Стерлинг дастлабки ҳужум ҳаракатларида энг яхши ўйинчилар қаторига кирса ҳам. Италияликлар орасида ушбу кўрсаткич бўйича Спинаццола (13) ва Вератти (12) асосий ўрин эгаллашди.

Жарима майдонига ёзиб киришлар:

Лоренсо Инсинье (Италия)  — 14
Раҳим Стерлинг (Англия)  — 13
Килиан Мбаппе (Франция)  — 13
Йоаким Меле (Дания)  — 12
Леонардо Спинаццола (Италия)  — 11

Евро-2020да ҳеч бир футболчи Инсинье каби рақиб жарима майдонига тўп билан кириб боролмаган. Унинг ортидан Стерлинг тақиб қиляпти. Раҳимнинг олтита фойдали ҳаракати Дания билан ўйинда қайд этилди. Бу унинг ярим финал босқичдаги энг яқин таъқибчилари — Шоу, Федерико Кьеза ва Алваро Моратадан икки баравар кўп, дегани.

Руслан Максимов тайёрлади.

Манба: uefa.com
Киритилди: 21:33, 10.07.2021.
Ўқилди: 5532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.