Хитойнинг «Шангхай Шенхуа» клубига ўтган Николья Анелька «Челси»да ўтказган сўнгги кунларида Виллаш-Боаш томонидан камситилганлигини айтди.
«The Sun» газетасига интервью берган Николья жуда хафа эканлигини яшириб ўтирмади.
«Мени ёш болаларнинг орасига қўшиб қўйиб, ўзларича жазолашмоқчи бўлишди. Бўлмаса, биноийдек голлар киритаётгандим. Футболда дўстинг бўлмайди. Шу боис хафамасман» деди Анелька ва яна қўшимча қилди: «Фаолиятимда ўнқир-чўнқирликлар бўлди, лекин қўлдан не келса давлатим учун қилдим. Мен билан фахрланадиган инсонлар бор. Бир неча бор футболни тарк этишга қарор қилдим, аммо ҳануз футболдаман».
Француз футболчиси шунингдек, ҳозирги клуби ҳақида ҳам гапириб ўтди: «Шангхай Осиёнинг Нью-Йорки сингари. Бу ердаги одамларни севаман. Олдинлари ҳам таътил учун бу ерга тез-тез келиб турардим. Энди эса ишим ҳам шу ерда. Ушбу клуб билан тузган шартномам фаолиятимдаги энг сўнгги шартнома».