Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Навбаҳор» машғулотларига россиялик ва бразилиялик легионерлар қўшилишди

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» кеча эрталаб “Марказий” стадион майдонида ўтказилган машғулотида яна 2 нафар янги легионер якка тартибда шуғулланишди.

Мазкур хорижлик футболчиларнинг бири Россия, иккинчиси эса бразилиялик. Улар ҳақида батафсил тўхталадиган бўлсак, россиялик ҳужумчи Павел Игнатович 1989 йил, 24 майда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Россиянинг “Локомотив” ёшлар жамоаси (Санкт-Петербург, 2003-2007 йиллар), “Зенит” (Санкт-Петербург, 2007-2010 йиллар), “Химки” (Москва вилояти, 2010 йил), “Динамо” (Брянск, 2011-2012 йиллар), “Амкар” (Пермь, 2012-2013 йиллар), “Динамо” (Москва, 2013-2014 йиллар), “Томь” (Томск, 2013-2014 йиллар), “Мордовия” (Саранск, 2014-2017 йиллар), “Тамбов” (Тамбов, 2017-2018 йиллар), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2018-2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумдан буён Россиянинг “Шинник” (Ярославль) жамоасида ўйнаётганди.

2009 йили Россия Ёшлар биринчилиги чемпиони бўлган ва ўша мавсумда 17 та гол уриб, Ёшлар биринчилиги тўпурари бўлган.  

Бразилиялик ҳужумчи Коста Тенорио Гутинер (Гути исми билан машҳур) эса 1994 йилнинг 6 октябрида Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Бразилиянинг “Бонсусессо” (2015 йил), “Линенсе” (2016 йил), “Академика Витория” (2016-2017 йиллар), Украинанинг “Олимпик” (Донецк, 2017 йил), “Черноморец” (Одесса, 2018 йил), “Оболонь” (Киев, 2019 йил), Мальтанинг “Хиберниас” (2018 йил), Чехиянинг “Виктория Жижков” (Жижков, 2019 йил) жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумдан буён Украинанинг “Авангард” (Краматорск) жамоасида ўйнаётганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Навбаҳор” машғулотига 3 нафар янги легионер – сербиялик Боян Цигер ва Желько Димитров, бразилиялик Портела Де Аквино Сауло қўшилишганди. Энди кўрикдан ўтиш учун келган хорижлик футболчилар 5 нафарга етди.

Айни пайтда “Навбаҳор” таркибидан 3 нафар легионер – россиялик ва тожикистонлик ярим ҳимоячилар Иван Соловьёв ҳамда Эҳсони Паншанбе, сербиялик ҳужумчи Славиша Стоянович жой олишган.

Демак, “лочинлар” кўригига келган 5 нафар хорижлик футболчидан жамоамиз мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган икки нафари билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:03, 13.07.2021.
Ўқилди: 4256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.