Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

«Юрари» ёзуви моҳияти нима?

Баҳо:
+ | -

Евро-2020 гуруҳ босқичидан ўрин олган Россия ва Дания термалари ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин арафасида даниялик ҳужумчи Юсуф Поульсеннинг рақиб хусусида иззатталаблик билан фикр билдиргани қизғин баҳс-мунозараларни келтириб чиқарганди. Ўша ўйиндан кейин эса россиялик мухлисларнинг эътирозлари ноўрин эканлиги ойдинлашди: данияликлар русларни 4:0 ҳисобида доғда қолдириб, юришни давом эттиришди...

Ўз ўрнида яққол битта факт: Россия термасига қарши кечган ўйинда Поульсен шарифли футболчи майдонга тушмади - Юсуф миллий жамоада «Юрари» номи остида ҳаракатланади. Бу - қизиққон ҳужумчининг отасига нисбатан ҳурмати белгиси. Унинг тўлиқ исм-шарифи - Юсуф Юрари Поульсен. Отаси Шихе Юрари танзаниялик, онаси эса даниялик аёл. Шихе Юрари Дания ва Африка ўртасида қатнайдиган контейнер ташувчи кемада ишлаган ва Юсуф 6 ёшга тўлган пайт саратон хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганди. «Отамнинг қазоси оиламиз учун оғир мусибат эди. Ахир асосий суянчимиздан айрилиб қолгандик, хуллас, мушкул вақтда усиз яшашга мослашишдан ўзга чорамиз қолмади. Терма жамоа ўйинларида Юрари шарифи билан майдонга тушишим отам билан боғлиқ. Бинобарин, футболга кириб келишимга айнан у сабабчидир. Отам ҳамиша футболга қизиққан, ўзи ҳам ўйнаган, фақат ҳаваскор мақомида», - дейди Юсуф.

Энг қизиғи, ҳужумчи фаолиятини онасининг шарифи билан бошлаган, лекин терма жамоада «Юрари» ёзуви бор либосда ўйнайди. Бунинг яна бир сабаби - даниялик бошқа Поульсенлардан ажралиб туриш. Аслида Юсуф айнан Юрари шарифи билан танилиш ниятида эди. Аммо шу даражага кўтарилиб кетишини ўзи ҳам кутмаган экан. Футболчининг бахтига «РБ Лейпциг» клуби, хусусан, Ральф Рангник ҳаммасини ижобий томонга буриб юборди. Поульсен «РБ Лейп­циг» сафида «Зенит»га қарши баҳс (ЧЛ)да майдонга тушганида, Россия матбуоти немис футболи билимдони Павел Зиновьевнинг даниялик ҳужумчи ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тўлақонли мақоласини чоп этганди. Марҳамат, унинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратинг:

***    Болалик пайти ҳаттоки, Юсуфнинг ўзи ҳам футболга алоҳида иқтидори йўқлигини яхши тушунган. Табиийки, атрофдагилар ҳам унда етук футболчига хос белгиларни пайқашмаган. Масалан, Даниянинг камтарин «Люнгбю» клубида Юсуф билан бирга ўйнаган футболчилардан бири ҳаммасини жуда жўн тавсифлаганди: «Ҳаттоки, оддий узатмалардан кейин ҳам Поульсен тўпни камида 3 метр узоқлаштириб юборарди».

***    Учинчи Бундеслигада старт­га чиққан «РБ Лейпциг» ҳаммасини тубдан ўзгартириб юборди: Юсуф таниқли менежер Ральф Рангник эътиборига тушганди. Ётоқхонада у билан ёнма-ён истиқомат қилган Жошуа Киммих ҳам футболчининг янги муҳитга мослашувида яқиндан кўмаклашади. Якунда Поульсен «РБ Лейп­циг»нинг қуйи дивизиондан ЧЛгача бўлган йўлни босиб ўтишига ҳисса қўшган икки футболчидан бири бўлди. Шериги - Доминик Кайзер Данияга сал кейинроқ йўл олди - «РБ Лейпциг»дан «Брондбю» сафига қўшилди.

***    Юсуф жамоатчиликка айнан Юрари номи билан танилишни режалаштирганди. Бироқ мавжуд шарт-шароитлар ва қоидалар бунга имкон бермади: «Клуб билан музокара олиб борганимда, отамнинг шарифи остида ўйнашим ҳақида барчани огоҳлантиргандим. Лекин шартномага имзо чекиш тадбирига борганимда, мен учун тайёрланган барча либосларга «Поульсен» ёзуви туширилганини кўрдим». Табиийки, 19 ёшли йигитча шарифини ўзгартиришларини талаб қилишга ботинолмайди.

***    Поульсен Бундеслига-2да тўп сурган даврдаёқ Дания миллий жамоасидан таклиф олган. Ўшанда у «РБ Лейпциг»нинг энг яхши тўпурари мақомида эди. ЧЛдаги дебютини эса аввалроқ нишонлаши мумкин эди - ҳужумчини «Боруссия» М. ўз сафига чорлайди, аммо Юсуф «қизил буқалар»га содиқ эканлигини айтиб, таклифни рад этади. Дания­лик футболчининг элитадаги фаолияти Ральф Хазенхюттль даврида унча юришмади, аммо Рангник келгач, у яна «очилиб» кетди.

***    Юсуф отасининг ватани - Танзанияга ҳар йили камида 1 марта боради. Бироқ у миллий жамоа танлаш масаласида ортиқча қийинчиликка дуч келган эмас. Зеро, африкаликлардан таклиф олмаган.

***        Юсуф ЖЧ-2018 даврида ҳам Дания термаси таркибида эди. У турнирда охирги 80 йил бадалига жамоасига илк марта йирик турнир доирасидаги қаторасига 2та учрашувда пенальти тепиш имкониятини тақдим этди. Қўшимчасига Перу термаси дарвозасига ғалаба голини урди. «Динамитлар» Россия мундиалида нимчорак финалгача кўтарилиб, бўлажак вице-чемпион - Хорватия термасига имкониятни бой беришди.

«ЮЮ» (Юсуф Юрари) Россия термасига қарши кечган баҳс арафасида Дания термаси ҳисобидаги ягона гол муаллифи бўлиб турганди. Кейин руслар дарвозасига ҳам битта гол уриб, иззатталаб эътирофи бежиз эмаслигини исботлади ва йирик ҳисобли ғалабага катта ҳисса қўшди. Умуман, Юсуф терма жамоа либосида урган жами 6та голидан 4тасини Копенгагендаги «Паркен» стадионида нишонлаган.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:20, 14.07.2021.
Ўқилди: 3178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.