Кириш Регистрация

Давид Луиз: «Турнир жадвалида юқорилай оламиз»

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Давид Луиз жамоа учун осон кечмаётган ҳозирги кунларда лондонликлар бўш келиши ва қўл силтаб кетишлари керак эмас. 

«Жамоада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Биз аввалгидек, бор кучимиз билан меҳнат қиляпмиз. Ҳозир асосийси — мураббий фалсафасидан келиб чиққанҳолда тинимсиз ишлашда давом этишдир. Айрим ҳолларда биз ажойиб ўйин намойиш этсак-да натижани қўлга кирита олмаяпмиз. Ба-зида эса шуни акси бўляпти».

«Шуниси ойдинки турнир жадвалида ҳозир эгаллаб турган ўрнимиз билан чемпионлик учун кураша олмаймиз. Буни қанчалик истасак ҳам. Шундай бўлсада, оҳиригача курашмоғимиз ва ижобий натижаларни қўлга киритиш учун оҳиришаса интилишимиз керак».

«Ха, айрим ўйинларда ўз даражамиздан паст ўйин намойиш этганимиз сабаб мағлубиятларга учрадик. Бироқ, ўьтмишни қайтариб бўлмайди. Олдинга интилиб яшаш керак. Биз ҳозиргидан анча яхшироқ ўйнай олишимиз ва турнир жадвалида юқорилай олишимизга ишонамиз», — дея Луиз сўзларидан  «Челси»нинг расмий сайти иқтибос келтирмоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:22, 08.02.2012.
Ўқилди: 11122 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.