Ўзбекистонлик футболчилар Бобур Абдухолиқов ва Шаҳзодбек Убайдуллаевлар Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби аъзосига айланишди.
Маълум бўлишича, 24 ёшли ҳужумчи Бобур Абдухолиқов “Энергетик-БГУ” билан 2021-йил якунига қадар шартнома имзолаган бўлса, Убайдуллаевнинг клуб билан неча йиллик битим тузгани маълум қилинмаган.
Қайд этиш жоиз, Абдухолиқов шу йилнинг 19-феврал куни Украинанинг “Рух” клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаб, ўйин амалиётига эга бўлмагани сабабли май ойида шартномасини бекор қилган эди.
23 ёшли Шаҳзодбек Убайдуллаев эса бунгача Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.
Эслатиб ўтиш жоиз, ўтган мавсум “Энергетик-БГУ” жамоасида Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров каби футболчилар тўп тепган эди.