Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

“Навбаҳор” кўригида янги футболчилар

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда юртимизда ёзги трансфер “ойнаси” давом этмоқда. Мазкур даврда ҳар бир жамоа ўз таркибини кучайтиришни истайди. “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас, албатта.

“Лочинлар” сафига кўрикдан ўтиш мақсадида, бир қатор легионер ва маҳаллий футболчилар қўшилишди.

“Навбаҳор”нинг бугунги машғулотида ҳам 3 нафар янги футболчи иштирок этишди. Булар: дарвозабон Ҳожиакбар Жўраев, ҳимоячи Илҳом Алижонов ва ҳужумчи Иброҳим Ғанихонов.

Мазкур ўйинчилар билан батафсил таништирадиган бўлсак, дарвозабон Ҳожиакбар Жўраев 2000 йил, 16 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси. 2015 – 2017 йилларда “Пахтакор” ёшлар жамоаси таркибида ўйнаган. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда “Пахтакор” дарвозасини қўриқлаган.

2018 йилдан буён Тошкентнинг “Локомотив” ёшлар жамоасида ўйнамоқда. 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон кубоги доирадаги ўйинларда “темирйўлчилар” дарвозасини қўриқлаган.

Ҳожиакбар Жўраев жароҳат туфайли жорий мавсумнинг 1-даврасини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

“Навбаҳор” мухлисларига яхши таниш бўлган ҳимоячи Илҳом Алижонов эса 1998 йили Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. “Насаф” футбол академияси тарбияланувчиси. 2015–2019 йилнинг  1-даврасида “Насаф” ёшлар жамоаси таркибида ўйнаган. 2019 йилнинг 2-даврасида “Навбаҳор”да тўп тепган. 2020 йилнинг 1-даврасида “Қизилқум” (Навоий), 2-даврасида эса “Бухоро” (Бухоро) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумнинг 1-даврасида “Янгиер” (Янгиер) жамоасида ўйнади.

Илҳом Алижонов кеча Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида “Турон”га қарши кечган ўртоқлик баҳсида “Навбаҳор” таркибида майдонга тушди.

Ҳужумчи Иброҳим Ғанихонов 2000 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси. 2016 – 2017 йилларда “Пахтакор”нинг ёшлар ва асосий жамоаларида тўп тепган. 2018 йилдан буён “Локомотив” (Тошкент) жамоасида ўйнамоқда.

Иброҳим Ғанихонов бундан олдин яйпанликлар кўригида бўлиб, кеча бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Турон” (2:1) назорат ўйинида майдонга тушиб, “Турон”нинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилганди.

Мазкур футболчилар жамоа мураббийлар штабида яхши таассурот қолдиришса, улар билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:30, 16.07.2021.
Ўқилди: 3876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.