Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

«Насаф» ғалабани ушлаб қола олмади (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -

“Насаф” Анталиядаги учинчи назорат учрашувида Россия премьер-лигаси вакили “Спартак-Нальчик” жамоаси билан жанговар дурангга имзо чекди.
 
Ўтган учрашувда “Академия” (Молдова) учрашувидаги дурангдан сўнг Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу гал анчайин жиддий рақиб билан кураш олиб боришди. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 11:00да белгиланган бўлсада, ўйин бошланиши билан то ўйин охирига қадар ёмғир тинмади. Шунга қармай футбол майдонининг ҳолати аъло даражада бўлганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
 
Рўзиқул Бердиев ушбу учрашувда ёш дарвозабон Элдорбек Суюновга ишонч билдирган бўлса, қанот ҳимоясида Қораев ва Жиямуродов, марказий ҳимояда Малишич-Каримов, ярим ҳимоя марказида Бойдуллаев-Ристич, қанот яим ҳимоячида Геворкян (ўнгда), ёш футбочли Шоҳруҳ Гадоев чап қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилди. Олдинги чизиқда Отақўзиев, ундан бироз орқароқда иккинчи ҳужумчи ролида Шомуродов ўйнади.
 
Жамоамиз биринчи бўлимни аъло даражада ўтказди. Ҳимоячиларимизнинг совуққонлик билан ҳаракат қилиши эвазига рақибга деярли имкон берилмади. Шунингдек, шу куни ёш посбон Элдорбек Суюнов ҳам  учрашувни юқори савияда ўтказди. 15-дақиқада жамоамизинг катта куч билан прессинг қилиши натижада Артур Геворкян майдон марказидан тўпни эгаллаб олди ва катта тезликда рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Туркманистонлик футболчи тўп йўлига чиқиб келган посбонга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва дарвозани яқин юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.
 
Голдан кейин рақибмиз ҳам бироз жонланди. Аммо гол киритиш яна жамоамизга насиб этди. Майдон марказида жамоамиз таркибида кўрикдан ўтаётган сербиялик Ристич “подкат” билан тўпни рақибдан олиб қўйди ва уни ўнг қанотда қулай вазиятга чиқиб бораётган шериги Геворкянга оширди. Артур эса ўз навбатида тўпни жарима майдони ичига узатди. Тўп  ҳимоячилардан бирига тегиб Илҳомнинг бошини “топди”. Шомуродов эса яқин масофадан туриб “Спартак-Нальчик” посбонини доғда қолдирди – 2:0.

Майдонда бутун учрашув давомида жанговар кураш кечди. Шундай вазиятлардан бирида Носир Отақўзиев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Танаффусдан кейин рақиб таркибида 3та ўзгариш амалга оширилди. Жамоамиз эса иккинчи бўлимни ўзгаришсиз бошлади. Биринчи бўлимдан кейин Рўзиқул Бердиев шогирдларини рақиб яхшироқ ўйнаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди, аммо...
 
50-дақиқада ўз жарима майдончаси бурчагида Эркин Бойдуллаев кутилмаганда тўпни рақибига олдириб қўйди. Натижада “Спартак” ярим ҳимоячиси Малакян тўпни эгаллаб олди ва кучли зарбаси билан пастки узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 2:1. Голдан руҳланган Сергей Ташуев шогирдлари уч марта хавфли вазиятни юзага келтиришди. Аммо ҳар сафар Элдорбек Суюнов жамоасини голдан сақлаб қолди. Учрашувнинг 70-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда ҳимоячиларимиз – Қораев ва Каримовнинг бир бирларига ноаниқ тўп оширишидан кейин Сквернюк тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига кириб борди. Элдор Суюнов иккинчи уринишда тўпни рақиб оёғидан олиб қўйишни уддалади. Аммо ўйинни бошқариб бораётган туркиялик ҳакамлар бригадаси ўша вазиятда дарвозабонимизни рақибга қўполлик ишлатган деб топди ва 11 метрлик жарима тўпини белгилади. “Нуқта”га яқинлашган Йован Голич ўйинда мувозанатни тиклади - 2:2.
 
Воқеалар ривожини бу тахлит ривожланишини кутмаган қаршилик футболчилар тезда навбатдаги ҳужумга ўтишди. Уч нафар футболчимиз рақибнинг икки нафар футболчисига қарши чиқиб боришди. Бразилиялик Феликс тўпни ўнг қанотдаги шериги Переплёткинсга оширди. Андрейнинг ерлатиб узоқ бурчакка йўллаган зарбасини Фредриксон қийинчилик билан бартараф этди. 78-дақиқада чап қанотда Қораев-Бошкович тезлик билан тўпни ўйинга киритишди. Иван жарима майдонига яқинлашиб борди ва унинг пасидан кейин тўпи рақиб ҳимоячиларидан бирига тегиб Артур Геворкянга бориб тушди. Артурнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган кучли зарбасидан сўнг ҳисобда устунлик “Насаф” томонига ўтди. 80-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Суҳроб Неъматовнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Геворкян боши билан дарвоза олдидаги шерикларига йўналтирди. Аммо бу тўпга на Бошкович ва на Феликс етиб кела олишмади.
 
84-дақиқада яна оддий вазиятда ҳимоячиларимиз ўз жарима майдонлари олдида тўпни йўқотишди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Рустам Балов 16 метрлар масофадан кучли зарбаси билан яқин бурчакка йўллаб, учрашувни жанговар дуранг билан якунловчи голга муаллифлик қилди - 3:3.
 
“Насаф” футболчилари 9 февраль куни икки маҳал машғулотларда иштирок этишса, 10 февраль куни  Украина премьер лигаси вакили - Полтаванинг “Ворскла” жамоаси билан куч синашишлари режалаштирилган.
 
Назорат учрашуви. 08.02.2012. Анталия
“НАСАФ” – “СПАРТАК-НАЛЬЧИК” (Россия)
Голлар: Геворкян, 15-1:0, Шомуродов, 32- 2:0, Малакаян, 50-2:1, Голич, 70-пен – 2:2, Геворкян, 78 – 3:2, Балов, 84-3:3.
“Насаф”:  Суюнов, Жиямуродов, Малишич, Каримов, Қораев, Бойдуллаев, Ристич (Неъматов, 75), Геворкян (Камолов, 81), Гадоев (Переплёткинс, 52), Отақўзиев (Бошкович, 25), Шомуродов (Фелипе Феликс, 72).
“Спартак-Нальчик”: Фредриксон, Мкоян, Йованович, Куликов, Хагуш, Голич, Даниэль, Малакян, Фомин (Сквернюк, 46), Берхамов (Балов, 46), Болов (Павлов, 46).
Четлатишлар: Йованович (60), Шомуродов (72).

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:29, 09.02.2012.
Ўқилди: 11424 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.