Шимолий лондонликларнинг янги мураббийи Эшпириту Санту ва клубнинг трансферлар бўйича мутахассиси Фабио Паратичи таркибдаги айрим ўйинчилар билан хайрлашиш ниятида. Бу нарса ҳозирги молиявий қийинчиликлардан келиб чиқиб ўйланаётган режа. Яъни бир нечта трансфер билан жамоа сардори ва етакчиси Харри Кейн сақлаб қолиниши ёхуд уни сотиш эҳтимоли мавжуд.
Ҳозирги кунда унга қизиқиш жуда катта ва уни сотиш билан шпорлар яхшигина маблағ жамғаришлари мумкин. Айнан мана шу молиявий босимларни олиб ташлаш учун таркибдаги еттита футболчини сотиш керак бўлади. Бу ҳақда «The Athletic» нашри хабар берган.
Ҳимояда
Сўнгги пайтларда «Тоттенҳам» ҳимоясига ҳавас қилиб бўлмай қолди. Шу туфайли энг кўп қизил карточкалар билан «сийланадиган» африкалик Серж Орье сотиш учун асосий вариантлардан бири. У «ПСЖ»дан кўчиб ўтганидан бери клубга анча фойдаси теккан. Аммо раҳбарлар уни кетадиган вақти келди деб ҳисоблашмоқда.
Яна бир сотувга қўйилиши мумкин бўлган ҳимоячи – бу Девинсон Санчес. «Аякс» клубидан келажаги порлоқ ёш йигит сифатида клубга келган бўлсада, кутилганидек ўйин кўрсатмади. Шу сабабли унга даъвогар клуб чиққудек бўлса, клуб уни сотиб юборишга қарши эмас.
Мусса Сиссоко. Ажойиб жисмоний қобилиятларга эга француз футболчисини клубда ҳам терма жамоада ҳам мураббийлар қадрлашади. Клубда асосан барқарор ҳаракат қилади. Лекин Лондонда уни сафари қариган кўринади. Шу туфайли трансферлар ойнасида сотувга қўйилиш эҳтимоли бор.
Ҳужумда
Жамоа ҳужумида шубҳасиз, Сон ва Кейн муҳим ролга эга ва иккиси ҳам бошқа клубга ўтиши мумкин. Улар бутун Премиер Лига тарихидаги энг яхши жуфтликлар қаторида бўлишади.
Бир нечта юқори даражали вингерлар ичида сотиш учун танланган Эрик Ламела ҳам бор. У жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. «Рома»да ўтказган саккиз мавсумидаги даражасини кўрсатиб бера олмади. Шу туфайли энди клуб бу ёзда у учун янграйдиган таклифларни эшитишга тайёр.
Лукас Моура. Ушбу футболчи ҳам бир пайтлар «ПСЖ» таркибида яхши ўйинларни кўрсатган. Лондонда ҳам даражасидан тушиб кетмади. Унинг Чемпионлар Лигаси доирасида ярим финалдаги «Аякс»га қарши ўйинда урган учта голи «Шпорлар» тарихида абадий қолади. Унинг индивидуал ҳаракатлари орқали ўшанда клуб финалга чиққан эди. Моура сифатли ўйинчи бўлишига қарамай, Нуно режаларида мавжуд эмас.
Эътибор берган бўлсангиз, «Тоттенҳем»нинг сотиши мумкин бўлган футболчилар ичида энг асосийси Гарри Кейн. Мураббий Санту, трансфер мутахассиси Паратичи ва клуб директори Даниел Леви бу борада шошилмасликка ва футболчидан максимум фойда кўришга ҳаракат қилишади. Таркибдаги тозалаш ва янгилаш ишлари ҳам аслида қайта қуришнинг асосий фонида юз бермоқда. Қолаверса, сотувга қўйилажак футболчиларнинг рўйхати шахсан Нуну томонидан тузилган.
Жалолиддин Исматов тайёрлади