Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон U-17 ва U-20 аёллар терма жамоалари муносиб тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-17 ва U-20 аёллар терма жамоалари Тожикистон мезбонлик қилган "CAFA U17 & U20 Women’s Championship" халқаро турнирларда иштирок этди.

Қувонарли жиҳати ушбу терма жамоаларимиз Марказий Осиё футбол конфедерацияси томонидан ўтказилган мазкур икки мусобақада ҳам зафар қучди.

Бугун ЎФА Мажлислар залида Ўзбекистон U-17 ва U-20 аёллар терма жамоалари мураббийлар штаби ва футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ЎФА раҳбарияти, терма жамоалар мураббийлар штаби, футболчилар ва уларнинг ота-оналари, масъул мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маросим аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболчи ва мураббийларни ЎФА президенти Абдусалом Азизов номидан Марказий Осиё чемпионатларидаги муваффақиятли иштироки билан табриклади. Ўзбекистон аёллар терма жамоалари келажакда нафақат Осиёда, балки жаҳон миқёсида ҳам етакчи мамлакатлар қаторига кириши учун барча режа асосида бирдек ҳаракат қилиши, ўз устида ишлаши муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, бош мураббий Илхом Ханжариев ва терма жамоалар сардорлари ишончни оқлаш, яратилган кенг имкониятлардан фойдаланиш йўлида меҳнат қилишлари ҳамда Осиё биринчиликларида муносиб иштирок этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга бор кучлари билан ҳаракат қилишга ваъда бердилар.

Тадбир якунида, U-17 ва U-20 аёллар терма жамоаларимиз мураббийлар штаби ва футболчиларига ҳамда барча масъул мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан совғалар топширилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:18, 16.07.2021.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.