Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

“Навбаҳор”нинг янги легионерлари ўзбек футболи ҳақида билишадими?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда "Навбаҳор" кўригида бир қатор хорижлик футболчилар, жумладан, сербиялик ҳимоячи Боян Цигер ва ҳужумчи Желько Димитров, бразилиялик ҳимоячи Портела Де Аквино Сауло ҳамда ҳужумчи Коста Тенорио Гутинер (Гути), шунингдек, россиялик ҳужумчи Павел Игнатович кўрикдан ўтишмоқда.

Хўш, улар юртимиз футболи ва “Навбаҳор” борасида қандай маълумотга эгалар? Клуб расмий сайти учун сербиялик легионерлар ва бразилиялик ҳимоячи Портела Де Аквино Саулодан қисқача интервью олдик.

— Наманганга келгунча, ўзбек футболи борасида маълумотга эгамидинглар?

Сауло: — Ўзбек футболи борасида унчалик кўп маълумотга эга эмасман. Фақатгина “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ҳақида эшитганман. Шунингдек, “Навбаҳор”нинг ажойиб мухлисларга эга эканлиги, жамоа кўплаб совринларни қўлга киритганлиги, юқори ўринлар учун кураш олиб бориши тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали маълумотга эга бўлдим. Жамоа кўригига шу боис келдим.

Желько Димитров: — Ўзбекистонда кўплаб ҳамюртларимиз ўйнаётганлиги боис, ўзбек футболи ҳақида оз бўлсада, тушунчам бор. Жумладан, “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари, ҳамюртим Драган Чераннинг Суперлига тўпурари бўлганлиги, шунингдек, “Навбаҳор” Ўзбекистондаги энг кўп мухлисга эга жамоа, Наманган футболсеварлар вилояти эканлигидан хабарим бор.

Айнан шунинг учун “Навбаҳор”да кўрикдан ўтиш учун таклиф бўлганида ўйланиб ўтирмай, ушбу таклифни қабул қилдим.

Боян Цигер: — Ўзбекистон футболи ҳақида маълумотга эгаман. “Навбаҳор”дан ташқари, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” сингари жамоалар борлигини биламан. Шунингдек, “Навбаҳор”нинг ўз тарихи ва номига эга жамоа, кўп марта мамлакат совриндори бўлганлигидан ҳам хабарим бор. Шунинг учун жамоа кўригига келдим.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:30, 17.07.2021.
Ўқилди: 7332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.