Темур Кападзе бошчилигидаги Тошкентнинг «Олимпик» клуби 6 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақида ЎзПФЛ хабар бермоқда.
Айни пайтда Беларуссияда ўқув-йиғин машғулоти олиб бораётган олимпиачиларимиз сафини қуйидаги футболчилар тарк этган:
Азамат Ҳалилов
Муҳаммадқодир Раҳимберганов
Жавоҳир Абдуалимов
Шукрон Юлдашев
Диёр Рамазонов
Мухсинжон Норматов