Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Шоҳ асар: Баджо воқеасига 27 йил тўлибди

Баҳо:
+ | -

1994 йилнинг 18 июль оқшоми. АҚШ. Италияни финалгача сочидан тортиб олиб чиққан Роби Баджо охирги ўйинда футбол тарихидаги энг аламли пенальти қурбонига айланган кеча.

Бугун шу санага 27 йил тўлибди. Хаш-паш дегунча...

Қизиғи, Баджо на Европа чемпиони бўлди (ҳатто бу турнирга бормаган), на жаҳон шоҳсупасига чиқди. Лекин чемпионлардан кўра ёқимтой бўла олди. Фаолияти сценарийси боис, йиқилишу қайта туришлари, темир иродаси боис.

Плей-оффларнинг қироли, 90-йиллар энг яхши футболчисининг мазкур сурати орқа фондаги юлдуз билан нақадар катта маъно касб этади:
Дунё рассомларининг шоҳасарлари жамланган музейга олиб киринг, томошабинлари (сурат ўқувчилари) сатрлар аро ёзилмиш қисматни мутолаа қилиб чарчамайдилар. Да Винчи бу асрда туғилганда, мавзуни алмаштирарди балки.

Азизим, сиз ҳам маэстро суратидан ненидир ўқишга урининг, маънолар чиқариб кўринг, шояд энг аламли мундиал ҳолатини ҳис қилсангиз.

Ps: тасвирий санъат даражасида бўлгани боис бу тасвирни фото дейишга тил бормади...

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 05:05, 19.07.2021.
Ўқилди: 3247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5521]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5082]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4127]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3435]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [3053]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3007]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2542]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2470]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2467]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2287]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик