Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси Японияга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ватанимиз делегацияси кеча Японияга жўнаб кетди. Делегация Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кузатиб қўйилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири, делегация раҳбари Азиз Абдуҳакимов, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, спорт фахрийлари, федерация мутасаддилари, спортчиларимиз ва уларнинг яқинлари, ОАВ иштирок этишди.

Маросимда Танзила Нарбаева ҳамда Абдулла Арипов сўз олиб, атлетларимизга бўлажак Олимпия ўйинлари олдидан ўзларининг илиқ тилакларини билдириб ўтишди. Шунингдек, Президентимиз ва халқимиз улардан улкан ғалабалар кутишаётганини алоҳида таъкидлашди.

Жараённи Олимпия шаҳарчасидан Шерзод Ташматов бошчилигидаги МОҚ Тезкор штаби, Японияда бўлиб турган дзюдо, таэквондо ва бокс жамоаларимиз, Украинадаги оғир атлетикачиларимиз, Туркияда йиғин олиб бораётган енгил атлетикачиларимиз ҳам онлайн кузатиб боришди ва тадбир давомида улар билан боғланилди.

Шундан сўнг Танзила Нарбаева ҳамда Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини Рустам Шоабдураҳмоновга топширишди. Спортчиларимиз номидан қиличбозликнинг сабля йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган вакилимиз, делегациямизнинг энг ёш атлети Зайнаб Дайибекова сўз олиб, Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган шароитлар учун чиройли ғалабалар билан жавоб қайтаришга ваъда берди. Шунингдек, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, «Нуроний» жамғармасининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Рустам Калонов делегациямизга оқ фотиҳа бериб, кузатиб қўйишди.

Шу тариқа XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси махсус ажратилган чартер рейс билан “Boeing 787 Dreamliner” ҳаво кемасида Токиога йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Унга делегациямиз 17 спорт турида 71 та лицензия қўлга киритган. Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да Токиодаги «Олимпия» стадионида бошланади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 05:42, 20.07.2021.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.