Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЎФА томонидан футбол бўйича воситачилар (агентлар) фаолияти тартибга солинади

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида халқаро талаблардан келиб чиқиб, футбол спорт тури бўйича воситачилар (агентлар)нинг фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишга ва амалиётга жорий этишга алоҳида урғу берилган.

Шу муносабат билан, ФИФАнинг воситачилар билан ишлаш регламенти асосида ҳамда футболи ривожланган етакчи Европа мамлакатларининг тажрибасини ўрганган ҳолда, ЎФА томонидан “Футбол спорт тури бўйича воситачилар (агентлар) билан ишлашга доир регламент” ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг сентябрь ойидан амалиётга жорий этиш режа қилинган.

Ушбу регламентни ишлаб чиқишдан асосий мақсад агентлик соҳасини тубдан ислоҳ қилишдан иборат. Ҳозирги кунда агентлар орасида ёш футболчиларнинг келажагини ўйламай, уларнинг ишончини суистеъмол қилган ҳолда, моддий манфаат кўраётгани кўп учрамоқда. Ана шундай ҳолатларга чек қўйган ҳолда, агентлар ишида шаффофлик ва ҳалоллик, шунингдек, профессионал ёндашувни таъминлаш катта аҳамият касб этади. Истеъдодли футболчиларнинг даражаси ва маҳорати ошиши ҳамда футболимиз ривожига ҳисса қўшиши агентлик фаолиятининг устувор вазифаси бўлиши талаб этилади. Бу борада Европанинг футболи ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳам ўрганиб чиқиляпти.

Ҳозирги кунда ЎФА мутахассислари томонидан мазкур регламент лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли, ўзбек футболига ҳамда мазкур соҳага бефарқ бўлмаган мутахасислардан футбол агентлари йўналишини тартибга солиш борасида ўз таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларини жорий йилнинг 10 августига қадар билдириш имконияти борлигини маълум қиламиз.

Билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар ЎФА масъул мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, регламент лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинади.

Ўз таклифларингиз бўйича 2021 йил 10 август соат 17.00 га қадар Ўзбекистон футбол ассоциациясига қуйидаги манзил орқали мурожаат қилишларингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 98/А уй

Телефон:
+99871 230 90 42
+99871 230 90 45

Факс:
+99871 230 90 51

Эл. почта:
info@ufa.uz

Манба: ufa.uz
Киритилди: 08:00, 21.07.2021.
Ўқилди: 2447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.