Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Ривалдо: «Агар совуқ бўлмаганида эди, Россияда ҳам ўйнаган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

Анголанинг «Кабускорп» жамоаси ҳужумчиси Ривалдонинг айтишича, у жамоа бош мураббийи Виктор Бондаренко билан таниш. Бу ҳақда Россиянинг «Спорт-Экспресс» газетаси хабар бермоқда.

Ўз вақтида Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида ҳам тўп суришга улгурган 39 ёшли футболчи январнинг ўрталарида Ангола жамоаси билан шартнома имзолагани маълум бўлганди.

«Ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман, кучга тўламан ва янги жамоамга ёрдам бериш иштиёқида ёнаяпман. Жамоамнинг номи Европа ва Жанубий Америкада унчалик машҳур эмаслиги мени умуман ўйлантираётгани йўқ», деди Ривалдо.

«Ҳа, жамоа бош мураббийи Виктор Бондаренко билан танишиб олдим. У билан мулоқотда ҳеч қандай муаммо йўқ. У жуда ҳам ажойиб инсон, камига португал тилида ҳам гаплаша олади», деди бразилиялик футболчи.

«Россия футболини яхши биламан деб айта олмайман, аммо у ҳақда маълум тасаввурга эгаман. Рус клублари ва мамлакат терма жамоаси халқаро майдонларда ёмон ўйнаётгани йўқ, анча сифатли футбол намойиш этишади. Агар мен ўзим эшитган совуқ ва қаҳратонлар бўлмаганида, балки Россияда ўйнаган ҳам бўлардим», деди 39 ёшли футболчи.

«2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати иштирок этиш? Устимдан кулаяпсизми? Лекин, тан олишим керак, Россияда бўлажак жаҳон биринчилигига боришни жуда ҳам хоҳлардим. Катта эҳтимолки, мен бу мусобақага 46 ёшимда сайёҳ сифатида бораман. Ёки футбол шарҳловчиси сифатида», дея қўшимча қилди «Бунёдкор»нинг собиқ сардори Ривалдо.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 06:49, 10.02.2012.
Ўқилди: 11807 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.