"Фиорентина" клуби футболчиси Душан Влахович тез орада ўз клуби билан шартномасини узайтириши мумкин, дея хабар бермоқда "La Nazione нашри.
Сербиялик форвард клубининг бу борадаги таклифига аллақачон рози бўлган. Унинг маоши ҳам 3 миллион еврога кўтарилади. Шунингдек, унинг товон пули 60 миллион евро этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, унга Европанинг бир қатор гранд клубларидан таклифлар келиб тушаётган эди.