Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Эртага Ўзбекистон футзал терма жамоаси «Continental» халқаро турниридаги иштирокини бошлайди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 25-30 июль кунлари Таиландда ташкил этилаётган «Continental» халқаро турнирида қатнашади.

Мазкур турнирда умумий ҳисобда 8 та мамлакат вакиллари иштирок этади ва улардан 5 та жамоа 2021 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан ҳисобланади. Улар Ўзбекистон, Таиланд, Эрон, Миср ва Литва футзал терма жамоалари.

Мусобақанинг А гуруҳида футзалчиларимиз Таиланд, Косова ва Мозамбик вакилларига қарши кураш олиб боради. Эрон, Миср, Тожикистон ва Литва футзал терма жамоалари эса Б гуруҳидан жой эгаллайди.

Эртага футзалчиларимиз ушбу мусобақадаги ўз иштирокларини бошлайди. Бангкок шаҳридаги «Show DC» марказида ўтадиган дастлабки баҳсда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади. Мазкур учрашув юртимиз вақти билан соат 13.00 да старт олади.

Косова футзал терма жамоаси турнирга қадар Голландия билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган. Дастлабки баҳсда дуранг натижа қайд этилган, иккинчи ўйинда эса косоваликлар имкониятни бой берган (0-0, 1-3). Таиланд вакиллари эса май ойида Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ироқликлар билан кураш олиб бориб, икки баҳсни ҳам ўз фойдасига ҳал этган (7-2, 4-0).

Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар 29 июль кунги яримфинал ўйинларига йўлланма оладилар. Финал учрашуви 30 июль куни ташкил этилади.

Киритилди: 18:37, 24.07.2021.
Ўқилди: 1713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.