Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Катта футболдаги иккинчи мавсум ва ажойиб натижалар!

Баҳо:
+ | -

Eврода иштирок этаётган ўйинчилар дам олаётган пайтда, 18 ёшли Педри мавсумни давом эттирмоқда. Пайшанба куни «Барса» ярим ҳимоячиси ўзининг Олимпиададаги дебютини ўтказди ва Мисрга қарши майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. 

Мисрга қарши Педри Испания таркибида Еврода қатнашганлар орасида ёлғиз эмас эди. Унаи Симон (мавсумда 57 учрашув), Эрик Гарсия (24), Пау Торрес (58), Дани Ольмо (62) ва Микел Ойарсабаль (56) ҳам Олимпиадага борди.

 Аммо Педри учун бу унинг катталар даражасидаги иккинчи тўлиқ мавсуми, шунинг учун унинг бу натижаси алоҳида аҳамиятга эга.

Педри ўйналган дақиқалар бўйича Европада етакчилардан бири ҳисобланади (умумий рўйхатда 11-ўрин, испанлар орасида учинчи ўрин). Испания терма жамоаси учун фақат Унаи Симон ва Эймерик Ляпорт (марказий ҳимоячи) кўпроқ ўйнади. 

Педри  Еврода барча 6 учрашувда майдонга тушди ва унинг ўрнига фақат чорак финалнинг 119-дақиқасида Родриго майдонга тушган эди.

Бундан ташқари, Педри босиб ўтилган масофа бўйича Евро-2020 учлигида - 76,1 км (испанлар орасида энг яхшиси).

Ўтган ёзда Лас-Пальмасдан келган ярим ҳимоячи бир йил ичида нима қилганини кўриб чиқамиз. Келинг, 2020 йил 3 сентябрни бошланғич нуқта сифатида қабул қилайлик - ўша куни Педри Шимолий Македония U-21 га қарши 20 дақиқа ҳаракат қилди:

Барселона: 52 ўйин (Ла Лига - 37, Испания кубоги - 6, Испания Суперкубоги - 2, Чемпионлар Лигаси - 7).

Испания терма жамоаси: 10 та учрашув (6 та Евро, 3 та ЖЧ-2022 саралаши, 1 та ўртоқлик учрашуви).

Испания У-21: 4 та ўйин (U-21 Европа чемпионатининг 4 та саралаш босқичи)

Олимпия жамоаси: 1


Ҳаммаси бўлиб: 67 та учрашув, 49 та асосий таркибда.

Ҳа, ҳар эҳтимолга қарши: футбол бўйича Олимпиада мусобақасининг финали 7 август куни ва 15 августда «Барселона» Ла Лигада «Реал Соседад»га қарши баҳс билан мавсумни бошлайди. 

Тўғри, Педри у ерда ўйнаши даргумон. Каталония клуби  бу у учун оғир юк бўлишини билади ва ҳаттоки уни Токиодаги ўйинларга чақирмасликни ҳам илтимос қилишган эди, фақат Испания футбол федерацияси буни рад этди.

Бир пайтлар Мессини Пекин-2008га юборган Пеп Гвардиола ҳам Педрининг жадвалини ортиқча деб билади: «Барибир ёзги мусобақа ортиқча. Месси 2008 йилги Олимпиадага борди, чунки ўшанда у на Жаҳон чемпионатида, на Америка кубогида қатнашмаган эди", - деди Гвардиола.

18 ёшли футболчи ўзи учун катта мавсумни ўтказди ва ҳамон давом эттирмоқда. Унинг нафақат майдондаги фойдали ҳаракатлари, балки, жисмоний ҳолати ҳам тақсинга сазовор. 

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 16:41, 25.07.2021.
Ўқилди: 4183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.