Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Алаба: «Бу болаликдаги орзуим»

Баҳо:
+ | -

Мадридликлар билан биринчи машғулотдан сўнг австриялик футболчи Давид Алаба клуб матбуот хизматига интервью берди, унда у ўзининг илк таассуротлари билан ўртоқлашди ва Карло Анчелотти билан ишлаш ҳақида гапирди.


Биринчи таассуротлар ҳақида

«Бу шахсан мен учун катта қадам. Энди менинг болалик орзум амалга ошмоқда - Мадрид клуби формасини кийиш, мен учун бу алоҳида ғурур, чунки мен ушбу клубда ўйнашни орзу қилардим. Бу болаликдаги орзуим. Ўйлайманки, нафақат мен, балки кўплаб футболчилар ҳам ушбу лаҳзани - дунёдаги энг катта клубда бир кун ўйнашни орзу қилишади.»

Мадридга кўчиб ўтиш ҳақида

«Мен учун бошқа танлов йўқ эди. «Реал Мадрид» ҳар доим биринчи бўлиб келган. Таклиф келганида, мен бу ерга боришни хоҳлаётганимни дарҳол англадим. Мен Кроос ва Марсело билан гаплашдим ".

Кўп қирралилиги ҳақида

«Мен бир нечта позицияларда ўйнай оладиган жуда мослашувчан ўйинчиман деб ўйлайман.
Бундан ташқари, икки оёқда ҳам зарба бера оламан, бу унчалик кенг тарқалган хислат эмас.»

Карло Анчелотти билан ишлаш ҳақида

«Мен яна Анчелотти билан ишлашни орзиқиб кутмоқдаман. Ушбу мутахасси билан «Бавария»даги фаолиятим давомида танишганман. Биз ҳақиқатан ҳам жуда яхши муносабатда эдик ва бу ерда яна бирга ишлашимиздан жуда хурсандман.»

Киритилди: 18:23, 25.07.2021.
Ўқилди: 3082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.