Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Токио-2020. Оғир атлетика. Адҳамжон Эргашев ўз даражасида иштирок эта олмади

Баҳо:
+ | -

Олимпиаданинг бугунги кун дастуридан ўрин олган оғир атлетиканинг эркаклар ўртасидаги мусобақасида ижобий натижа кутгандик. Зеро, бунга ҳақли эдик. 22 ёшли Адҳам Эргашев 67 кг. вазнда қайд этиб келаётган натижалари медалларни қўлга киритишга етарли эди.

Хусусан, ҳамюртимиз бундан 2 йил ўсмирлар ўртасидаги рекордларни янгилашга сабаб бўлган натижаларни кўрсата олганида ҳам, бугун бронза медалига сазовор бўларди.

Унинг омадсизлиги даст кўтариш услубидан бошланди. У 139 кг. тошни иккинчи уринишда кўтарган бўлса, 144 килони ўзига бўйсундира олмади.

Силтаб кўтаришда эса 173 кг.ни муваффақиятли кўтариб, рақибларининг уринишларини кута бошлади. Ватандошимиз бронза медалини қўлга киритиш учун 184 килога буюртма берди. Аммо икки уринишда ҳам у бу вазнни кўтара олмади.

Ваҳоланки, 2019 йили Таиландда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Эргашев 146+182 = 328 кг. натижа қайд этганди. Бу сафар эса бор-йўғи 139 + 173 = 312 кг. Олтинчи ўрин.

Оғир атлетика. Эркаклар, 69 кг.

1. Чен Ли Жун (Хитой) — 145 + 187 = 332 кг. (олимпиада рекорди)
2. Луис Хавьер Лозано (Колумбия) — 151 + 180 = 331 кг.
3. Мирко Занни (Италия) — 145 + 177 = 322 кг.
6. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) — 139 + 173 = 312 кг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:30, 25.07.2021.
Ўқилди: 6490 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.