Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Токио-2020. Зайнаб Дайибекова чорак финалга чиқди!

Баҳо:
+ | -

Қиличбозлик спорт турининг сабля йўналишида Токио-2020 Олимпия ўйинларига ташриф буюрган Зайнаб Дайибекова мусобақадаги учинчи баҳсини ўтказди. Бу сафар унга рейтингда 14-ўринни эгаллаб турган кореялик Жи Су Юн рақиблик қилди.

Ҳамюртимиз бу баҳсни ҳам ҳужумкор руҳда ўтказиб, муҳим ғалабани қўлга киритди. Дайибекова биринчи бўлимдан сўнг ҳисобни 8-4га кўринишига келтириб олди. Иккинчи бўлимда эса Зайнаб ҳисобни 14-9га етказиб, ғалаба остонасига келди. Аммо ҳал қилувчи очкони қўлга киритиш ватандошимиз учун  бироз қийин бўлди. Жанубий Кореялик спортчи 3 очко ишлаб, 14-12гача ҳисобни қисқартирди. Сўнгги ҳужум пайтида техника икки спортчи баравар зарба берганини кўрсатди. Видеотакрорда эса ўзбекистонлик қиличбоз илдамроқ бўлганини кўрсатди — 15:12.

Шу тариқа, Зайнаб Дайибекова чорак финалга чиқди. У кейинги даврада Венгрия ва Жанубий Корея вакиллари ўртасидаги жанг ғолибига қарши курашади. Дайибекова иштирокидаги чорак финал баҳси Тошкент вақти билан 11:25да старт олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:06, 26.07.2021.
Ўқилди: 3285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик