Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 0-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Манчестер Сити» клубининг ҳужум чизиғи ҳақида

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг сўнгги мавсумини фаворит саналган «Манчестер Сити» клуби муваффақиятли якунлади. Бу нарса замирида, шубҳасиз мураббий қўли ва етарлича молиявий имкониятларга эга қудрат ётади. Ушбу ўринда яхши футболчилар жамланмасидан ташқари, мураббийнинг ўйин тузилмаси ҳам катта роль ўйнаган, албатта. Жамоа мураббийи Пеп Гвардиола ҳар янги мавсумда янги «сюрпризлар» тайёрлашдан чарчамаяпти.

Мавсум яқинлашгани сайин Пеп таркибда янгиланишлар амалга оширишга интилмоқда. Шулардан бири – бу Ҳарри Кейн трансфери. «Тоттенҳем» клуби ҳужумчиси нархини баланд баҳолаётган бўлса ҳам, уни сотиб олиш режаси ҳамон «Манчестер Сити» мутасаддиларининг кун тартибида турибди. Камида 100 миллион фунт тўланиши керак бўлган ҳужумчи, ўзининг хоҳишига кўра, титуллар қўлга киритиш осонроқ бўлган клуб қидирмоқда ва «Ман. Сити» у учун айни муддао бўлади.

Худди шу фикрларни «Астон Вилла» сардори Жек Грилиш учун ҳам ишлатиш мумкин. Грилиш келаётган мавсумда янги клуб учун ўйнашга тайёр ва бу борада «шаҳарликлар» билан оғзаки равишда келишиб олган. Бу икки инглиз футболчиси клубга тахминан 300 миллион фунт-стерлинг эвазига келиши мумкин. Бундай миқдордаги маблағга ўртача даражадаги футболчилардан қарийб 10 та сотиб олса бўлади. Араб шайҳлари томонидан молиялаштириладиган клуб эса, бор-йўғи иккита инглиз футболчисини шундай нархга олиб келмоқчи. Боз устига, бирининг ёши 30га яқинлашиб қолган.

Агар амалда ҳам бу иш содир бўлса, клуб бош мураббийи Гвардиолада ҳужум чизиғи борасида айрим муаммолар туғилиши мумкин. Бу – футболчиларни қандай жойлаштириш муаммоси. Албатта, биз бу ерда ҳозирни ўзида ҳам «Сити»нинг ҳужум чизиғида истеъдодли ижрочилар борлигини инкор эта олмаймиз. Рияд Маҳрез ҳамда Ферран Торрес шундай футболчилар сирасига киради. Жамоа икки ҳужумкор футболчи билан тўлдирилгач, Гвардиола олдида бир неча вариантлар пайдо бўлади. Масалан, Стерлинг чапда, Кейн доимий ҳужум марказида Грилиш эса унинг ортида ҳаракат қилиши мумкин. Чап қанотни жазоирлик Маҳрез эгаллайди. Агар Филл Фоден ҳам бу таркибга қўшсак, у ноодатий бўлган яримҳимоя чизғининг қуйироқ қисмига жойлашишга мажбур бўлади.

Биз бу каби тизимни Евро-2020да Соутгейт томонидан Англиянинг Чехия билан бўлган баҳсида қўлланилганига гувоҳ бўлгандик. Фақат у баҳсда Фоден ўрнида Букаё Сака ҳаракат қилган эди. Қолаверса, ўша турнир Стерлингнинг янги қирраларини очиб берди. У чап қанот ҳужумида ўйнашига қарамай, ўнгда ҳам ўз ишини бирдек бажара олишини кўрсатди. Жек Грилиш эса ўзига қулай бўлган чапдан ҳужумлар ташкил қилишга ёрдам берган. Шунингдек, Филл Фоден майдон марказида тўпни етказиб бериш бўйича яхши ижодкор бўла олишини исботлади.

Хуллас, Пепнинг омади бор экан. Негаки, тез орада унинг қўлида ҳар қачонгидан кучлироқ ва универсалроқ бўлган футболчилар йиғилиши мумкин. Уларни қай тарзда танланиши мураббийдан катта ўйлов талаб этади. Гвардиола буни эплашига эса шубҳа йўқ. Агар келгусида юқорида айтилган Кейн, Стерлинг, Фоден ҳамда Грилиш квартети ишлаб кетса, «шаҳарликлар» АПЛ, хатто ЙЧЛда ҳам чемпионликни нишонлаши мумкин. Яна ким билади дейсиз...

Жалолиддин ИСМАТОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:25, 26.07.2021.
Ўқилди: 3317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.