Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Футбол тарихидаги илк шарҳ қачон ва қандай амалга оширилган?

Баҳо:
+ | -

1872 йилнинг 30 ноябрь куни  дунё тарихида илк бор расмий футбол учрашуви ўтказилган ва бу замонавий профессионал футболнинг ибтидо нуқтаси ҳисобланади. Ҳаммаси шундан бошланган. Орадаги 149 йиллик тарих мобайнида аста-секинлик билан севимли спортимиз ҳозирги кўрнишига кириб, мудом ўзгаришлар ҳамда янгиликларга юз тутмоқда.

Бугун футболни ҳакамларсиз тасаввур қилишнинг иложи йўқ, тўғрими? Бироқ маълум муддат (аксар) ўйинлар ҳакамсиз ҳам ўтказилгани ҳақиқат. 1881 йилдан бошлабгина реферининг майдонда ўйинни назорат қилиб бориши мажбурий тус олган. Бугун шунингдек футбол транляцияларини шарҳсиз тасаввур этиш мушкул. Хўш, илк бор футбол ўйини қачон трансляция қилинган ва қандай шарҳлаб борилган? Бу масала эса бироз тортишувли...

Гап шундаки, ишончли манбалар радиотрансляция кўринишда ўтган илк шарҳ Би-Би-Си (ВВС) радиоси томонидан 1927 йил “Хайбери”да “Арсенал” – “Шеффилд” ўйинида амалга оширилгани  ҳақида ёзишса, баъзилар бундан бир йил олдинроқ Венгриядаги МТК (Будапешт) – Славия (Прага) ўйини илк шарҳ ҳамроҳлигида ўтган учрашув эди дейишади. Бироқ Лондонда ўтган ўйин барибир бу жабҳада кўпроқ қадрланади. Уни шарҳлаб борган Тедди Уокелам асли ҳарбий ва профессионал регбичи бўлган. Уокеламни “шарҳловчилик Гагарини” дейиш мумкин эди-ю, лекин Тедди биринчи шарҳни олиб борганда фазога кўтарилган илк инсон – Юрий Алексеeвич (1934-1968) ҳали дунёга келмаганди.

Телетрансляциялар борасида баҳсга ўрин қолмаган, менимча. 1938 йил Англия кубоги финали. Майдонда “Престон Норд Энд” ва “Хаддерсфильд Таун”. Мана шу баҳс тарихга илк жонли намойиш қилинган ўйин сифатида кирган.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 07:00, 27.07.2021.
Ўқилди: 6023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик