Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Олимпиададан сўнг юлдузга айланиши кутилаётган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Олимпия ўйинлари бошланди ва Япония дунёнинг барча энг яхши спортчилари учун ўз эшикларини очди. Мазкур Олимпиада анъанавий спорт ихлосмандларини учун ҳам, футбол ишқибозлари учун ҳам бирдек қувонтириши аниқ. Ҳатто чемпионатда Роналду, Неймар ёки Месси каби юлдузлар бўлмаса ҳам, бошқа кўплаб иқтидорли футболчилар бизни ўз ўйинлари билан хурсад қилиши мумкин. Ҳозир эса биз сизларга Токио-2020 мусобақасида тўп тепаётган 10 нафар иқтидорли футболчилар ҳақида маълумот бермоқчимиз. Мазкур чарм тўп усталарини олимпиадан кейин юлдузлик даражасига кўтарилишини тахмин қилишган.

Факундо Медина, 22 ёш, Аргентина

Фрациянинг «Ланс» клуби ҳимоячиси Факундо Мединанинг ўйини тез суръатларда ривожланмоқда. Ўтган йили франццуз клуби уни «Тальерес» жамоасидан сотиб олди. Олдин уни ҳеч ким танимас эди, бироқ Лига 1 мусобақасидаги ўйинларидан кейин Медина анча танилиб қолди.
Мазкур футболчи жуда ҳам кучли ҳимоячи эмас, лекин унинг техникаси ва тўп билан жуда яхши ишлашини айтиб ўтиш керак. Факундо «Ланс»да 56 та муваффақиятли узатмаси билан жамоадаги энг яхши кўрсаткични қайд этиб турибди.

Брайан Хиль, 20 ёш, Испания

Испания термаси мазкур мусобақадаги энг таниқли жамоа ва у ердаги олти нафар футболчи аллақачон Евро-2020да ўйнаган. Аммо улар орасидаги Брайан Хилни айтиб ўтмасликни иложи йўқ. «Cевилья» клуби тарбияланувчиси ҳисобланадиган Брайан ўтган мавсумда «Эйбар» таркибида кўрсатган ўйинлари билан анча танилиб қолди ва Олимпия терма жамоасига чақирув олган. Куни кеча, Хиль Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби футболчисига айланди. Демак, янги мавсумдан эътиборан футболчига бўлагн эътибор янада ортади.

Диего Лаинес, 21 ёш, Мексика

Диего Лаинес узоқ вақтдан бери юлдуз футболчи бўлиши ҳақида айтилиб келинади. Мексиканинг «Америка» клубида кўрсатган ўйинлари орқали тўрт йил олдин ўзини футбол оламига намойиш этганди. Аммо, Испаниянинг «Бетис» клубида унинг ўйинида бироз пасайиш кузатилди. Бироқ, шундай бўлсада Диего Олимпиададаги ёш ва истеъдодли футболчилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Тежи Саванье, 29 ёш, Франция

Тежи Саванье бу рўйхатги ёши катта футболчилардан бири бўлиши мумкин. Аммо, битта нарса аниқ: унинг мотивацияси шубҳасиз юқори. Тежи ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги мумкин. Сабаби, ёши 29да ва Франция терма жамоасида жуда кучли рақобат бор. Шунинг учун ҳам Олимпиада кубоги Саванье учун асосий умид бўлиб қолмоқда.

Тиаго Альмада, 20 ёш, Аргентина

Аргентинада кўплаб иқтидорли футболчилар бор. Тиаго Алмада эса улар орасидаги энг яхшиларидан бири.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Альмада техникаси кучли, тезкор ва ижодкор футболчи. Футболчи ҳали жуда ёш бўлса-да, Америка Кубогида ҳар бир ўйин учун яратилган имкониятлар сони бўйича энг яхшиси эди. Бундан ташқари, Тиаго нуфузли турнирда иккита гол урган.

Клаудиньо, 24 ёш, Бразилия

Клаудиньога узоқ вақтдан бери Европа топ клубларидан бирига ўтиши айтилаётган эди, аммо ҳалига ушбу трансфер амалга ошганича йўқ. Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи Олимпиададан кейин Бундеслигага ўтиши мумкин. Катта эҳтимол билан у «Лейпциг» клубига ўтади. 2020 йилги мавсумда ҳужумчи Бразилия чемпионатида 18 та гол урган. Қолаверса, майдон ташқарисидан гол киритиш бўйича ҳам энг яхшиларидан бири бўлди. Клаудиньо бошқаларга қараганда 25 та кўпроқ имконият яратди ва йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Натанаэль Мбюкю, 19 ёш, Франция

Вингер Натанаэль Мбюкю ушбу мусобақадаги энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб қолмоқда. У «Реймс» клуби аъзоси ҳисобланади. Ҳозирда мазкур клуб футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

2020-21 йилги мавсумда Натанаэль Мбюкю 28 марта майдонга тушиб, Камавинга билан тенглашди (2002 йилдан кейин туғилган футболчилар орасида энг яхшиси). Унинг кучли томони - тезлиги ва техникаси. Мазкур кўрсаткичлар бўйича, Лига 1 мусобақасининг фақат 10 нафар футболчиси орасидан жой олган.

Феликс Удуохай, 23 ёш, Германия

«Вольфсбург» Удуохайни «Мюнхен 1960» клубидан сотиб олиб, футболчидан кўп нарса кутган эди. Аммо бу натижа бермади: унинг кўрсатаётган натижалари камтар эди ва тез орада «бўрилар» Фкликсни «Аугсбург»га ижарага бериб юборди. Кейин эса клуб уни бутунлай сотиб олди. Биринчи марта футболчи ноябр ойида терма жамоага чақирилди ва жамоада ажойиб ўйин намойиш этди. Ҳозирда ҳимоячига харидорлар талайгина - масалан,ֿ «Боруссия Д». Удуохай чиндан ҳам кучли футболчи: У иккинчи қаватдаги 102 та курашда ғолиб чиққан. Мазкур кўрсаткич Бундеслигадаги тўртинчи энг яхши натижадир.

Бренно, 22 ёш, Бразилия

Кўп йиллар давомида дарвозабон позицияси Бразилияда энг муаммоли бўлиб қолганди. Мазкур серияга Алиссон ва Эдерсон ажойиб ўйинлари билан якун ясади.
2021 йилдаги Бразилия чемпионатида Бренно «Гремио» таркибида сейвлар сони бўйича тўртинчи поғонани эгаллайди ва ҳозирда Португалиянинг кўплаб клублари унга қизиқиш билдиришмоқда. Аммо, Бразилия клуби мазкур трансферни Олимпиададан кейин амалга оширмоқчи. Сабаби, агар дарвозабон Токио-2020да ажойиб ўйин кўрсатса, унинг трансфер скммаси янада ошиши мумкин.

Амад Диалло, 19 ёш, Кот-д'Ивуар

«Манчестер Юнайтед» мухлислари Амад Диалло Олимпиадада ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади деб умид қилмоқда, чунки Амад «қизил иблислар» таркибида жуда кам учрашувларда майдонга тушади ва мазкур чемпионат ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият. Диаллонинг техникаси жуда кучли ва салоҳияти улкан эканлигини биламиз.
АПЛнинг янги мавсумида Сульшер ивуарлик футболчига ишонч билдиришини айтиб ўтган ва унинг ишончини оқлаш учун ҳам Амад ор кучи билан Токио-2020да ўйнаши керак.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

 

Киритилди: 13:34, 27.07.2021.
Ўқилди: 4234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.