Бир неча кундан буён Пол Погбанинг «ПСЖ»га ўтиши билан боғлиқ хабарлар матбуотда тарқалиб турибди. Париж клуби футболчи билан Евро-2020даги ажойиб ўйинларидан сўнг шартнома имзолашга ҳаракат қилаётгани айтилмоқда.
Аммо «ПСЖ» клубининг Франциядаги кўп сонли мухлислари Погба трансферидан норози. Бунга эса францияликнинг уч йил олдинги интервьюси сабаб бўлган. У ўшанда «Cанал +» га : «Ишончим комилки, мен Парижда тўп сурмаган бўлардим. Мен бу клуб ишқибози эмасман. Негаки, ота-онам болалигимдан «Марсел«га мухлислик қилишган. Мени ҳам шу руҳда тарбиялашган. Шундай экан, бу клуб менинг режаларимга тўғри келмайди», — деган эди.
Маълумот ўрнида, Погбанинг «қизил иблислар» билан яна бир йиллик шартномаси мавжуд ва у ҳозирда чоршанба кунги «Брентфорд» билан ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.