Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

U-18, аёллар биринчилиги ва U-16 қизлар чемпионатида танаффус яна давом этади

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда COVID-19 билан боғлиқ эпидемиологик вазият жиддий назоратда эканидан яхши хабардорсиз. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ учрашувларда иштирок этадиган футболчилар, ҳакамлар, инспектор ва комиссар саломатлиги масаласида қайғурмоқда. 

Шунингдек, пандемия ҳолатида давлат тест имтиҳонлари абитуриентлар саломатлиги юзасидан очиқ майдонларда, жумладан, айрим футбол стадионларида ва унинг атрофида ўтиши режалаштирган. Буларнинг барчаси табиийки, футбол учрашувларини ташкил этиш масалаларига ўз таъсирини ўтказади. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ U-18 чемпионати, аёллар Биринчи лигаси ҳамда қизлар ўртасида U-16 чемпионати каби мусобақаларни август ойининг иккинчи ярмига қадар қолдиришга қарор қилди. Умид қиламизки, унга қадар мамлакатимизда вазият анча яхшиланади ҳамда футбол учрашувларини ташкил этиш футбол клублари учун нисбатан енгилроқ бўлади. 

Coca-Cola Суперлига, Про лига, аёллар чемпионати ва мазкур лига клублари ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги мусобақалари давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йил 5 июль санасидаги эълон қилинган Республика махсус комиссиясининг спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказиш бўйича қарори асосида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади.

ЎзПФЛ футбол жамоатчилиги мавжуд вазиятни тўғри тушуниши ва тўғри талқин қилишига умид билдиради. Ҳар қандай янгилик биз томонимиздан ўз вақтида расман эълон қилинади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:33, 27.07.2021.
Ўқилди: 2131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик