Токио-2020 Олимпия ўйинларининг дзюдо мусобақасида Давлат Бобонов иккинчи беллашувни ҳам ғалаба билан якунланди.
-90 кг вазн тоифасида курашаётган вакилимиз украиналик Кеджау Ньябалига қарши гиламга чиқиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Ҳамюртимиз "иппон"ни қўлга киритган пайтда жанг бошланганига 1 дақиқаю 40 сония ўтган эди.
Бобонов чорак финал босқичида грузиялик Ниппон Будоканга қарши татамига чиқади. Беллашув тахминан 20-25 дақиқадан сўнг бошланади.