Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Бобур Акмалов: Яхши хабарлар борлиги қандоқ яхши!

Баҳо:
+ | -

Элдор Шомуродов "Рома"га ўтаётгани ҳақида билдингиз. Бу трансфер ҳали расман эълон қилинмади, бироқ тафсилотлар маълум ва римликлар Твиттердаги расмий аккаунти бу ҳақда маълум қилгани бор гап.

Энди бир жиҳатга эътибор қаратмоқчиман (бу ҳақда кеча Футбол студияда ҳам гаплашгандик): "Женоа" аксар ҳолларда - чемпионатнинг 70% ўйинларида иккинчи жамоа бўлиб ўйнайди. Бу ўйин услубида Шомуродов ёрқинроқ кўринади. Рақибга тўп ва ҳудудни бериб, қарши ҳужумга таяниб, таъқибдан қочиб кетиш ва тезланиш олганидан сўнг йўл-йўлакай 1-2 рақибдан ўтиб кетиш Элдорнинг "фишка"си. У урган голларни яна бир бор томоша қилинг.

Хўш, "Рома"да шундай давом этадими?

"Рома" "Женоа" эмас, катта эҳтимол билан 70% ўйинларда 1-рақамли бўлиб ўйнайди. Бундай ҳолда рақиблар ўз ярим майдонида ҳаракатланади, ҳимоя бир неча қатор, зичлик юқори. Афсуски, бундай ўйинда Шомуродов энг яхши хислатларини намойиш қила олмайди. Жозе Моуриньо қўл остида у мана шу аспектларини ҳам ўстиради, деб умид қиламиз.

У Баллардини ишончи, русийзабон клубдоши ва ўрганиб улгурган муҳитидан янги жойга, катта мураббий қўлига ва мавҳум келажак томон қадам босди. Яна бир йил қолиши керакмиди ё айни вақтида бу чақириқни қабул қилдими? Бу саволга маълум вақт ўтгач жавоб оламиз. Унгача эса таваккал қилган ватандошимизга ҳар ўйинда, ҳар бир ҳаракатида омад тилаймиз.

Элдор - пионер. Европага ўзбек йўлини очиб берган йигит бўлиб тарихда қолсин, илоҳим.

Форца, "жалоросси"!

Бобур Акмалов.

Манба: https://t.me/boburachannel
Киритилди: 14:13, 29.07.2021.
Ўқилди: 6477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.