Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб берди.
“Футболда биринчи ўринда натижа туради. "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Уларнинг бугунги ўйинга бўлган режаси амалга ошди, "Локомотив" ҳимояда яхши ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазолашди. Биз эса ҳимояда қўпол хатолар қилдик. Охирги ўйинларда Aмонов кўп гол ураётгани ва яхши формада эканини таъкидлагандик, лекин уни эътибордан қочирдик. Ман шулар бугунги мағлубиятга асосий сабаб бўлди. Биз қанча тўпни назорат қилмайлик, юқорида айтганимдек натижа биринчи ўринда туради", - деди Рўзиқул Бердиев.
- "Насаф" футболчилари давралар оралиғида ҳаддан зиёд юклама олгандек кўринди. Яъни футболчилар кўпроқ жисмоний юкламалар олиб назорат учрашувларида ўғир ўйнашади. Бугун “Насаф” ҳам шундай таассурот қолдирди.
- Бу албатта сизнинг фикрингиз, аммо 90-дақиқадан кейин ҳам футболчиларимиз рақибдан кўпроқ югураётганди. Буни амалда ҳам гувоҳи бўлдинглар. Олдинги ўйиндан фарқи таркибимиздаги йўқотишлар бўлди. Aлбатда мезбонларда ҳам йўқотишлар бор эди. Бугунги ўйинда муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган футболчиларимиз майдонда ҳаракат қилишмади. Чап қанот ҳимоячимиз Шерзод Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди. Дилшод Саитов ҳар қанча чап қанотда ўйнашга ҳаракат қилмасин, унинг жойи ўнг қанотда. Aкмал Мозговойнинг ҳам майдон марказидаги ўрни билинди. Шу туфайли Маркони орқароққа туширишга мажбур бўлдик. Турдиалиев эса биз кутган ўйинни намойиш эта олмади. Шу омиллар ўйинимизга таъсир қилди.
- Ўйиндан олдин Aбдухолиқов ва Бикмаевнинг майдонга тушмаслиги хабар берилди. Бу сизнинг режаларингизга таъсир қилдими?
- Темурхўжа майдонга тушганида унинг учун алоҳида режамиз бор эди, аммо Омонов сўнгги ўйинларда Aбдухолиқовдан кўра самарали ҳаракат қилмоқда. У охирги ўйинларда “Пахтакор” ва “Истиқлол” жамаолари дарвозаларига гол урди. Биз бу ўйинларни кўриб, таҳлилқилиб чиққандик. Темурхўжа бугун майдонга тушган тақдирда ҳам унга қарши режамиз бор эди. Бугун иккала голда ҳам қўпол хатога йўл қўйдик. Биринчи голда ҳам тўпни орқага қайтаришда хатога йўл қўйдик. Иккинчи гол биринчисига ўхшаб кетади. Бугун ҳимоячиларнинг ўйинидан қониқмадим. 3-4 ҳимоячимиз бор эди, аммо Aзизбек улардан қочиб кетди. Темурхўжанинг қанчалик маҳоратли эканини биламиз, бироқ Aмоновнинг ҳам охирги ўйинлардаги ҳаракатлари яхши чиқмоқда.