Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг термизликлар катта мураббийи Рустам Арипов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ўзинглар кўрдинглар бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. Биз учун ҳам, рақиб учун ҳам баҳс муҳим эди. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда уч очко керак эди. Йигитларга раҳмат айтаман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаб кейинги баҳсларда мухлислар кутган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламиз", — деди Рустам Арипов.

— Учрашувни бошқариб борган ҳакамларга эътирозингиз борми?
— Ҳакамларга эътирозим йўқ. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Ўйлашимча, ҳаммаси яхши бўлади.

— "Сурхон" ўтган йилгига қараганда ишончлироқ ўйнаяптими? Бу борада нима дея оласиз?
— Натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўйинимиз ишончсизроқ кўринмоқда. Бу йил янги жамоа йиғилди. Ҳамма мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам келишиб кетиши учун вақт керак. Иккинчи даврада яхши иштирок этишга уринамиз.

— "Сурхон" жисмоний томондан яхши эканлиги сезилди. Ҳисобда ортда бораётиб тенглаштирди. Аммо ҳимоядаги муаммолар сабаб бугун жамоа ютқазди, десак бўладими?
— Ҳисобда орқада бўлишимизга қарамасдан тенглаштириб олдик. Шундан сўнг йигитлар ҳиссиётларга берилиб олдинга ғалаба учун чиқишди. Натижада рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юбордик. Жамоамизни жисмоний томондан яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик.

— Рақиб жамоа таркибидаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?
— Мен ўзимнинг футболчиларим ҳақида гапирганим маъқулроқ.

— Иккинчи давра учун режалар қандай? Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар клуб кимларни олиб келишни режалаштирган эди-ю, кимларни олиб кела олмади?
— Айрим сабабларга кўра бир нечта футболчиларни рўйхатдан ўтказа олганимиз йўқ. Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар яна керакли футболчиларни оламиз, деган умиддаман. Мухлислар буни матбуот орқали эшитишади. Келаётган футболчилардан умидимиз катта. Мақсадимиз йўлида курашамиз, жанговар жамоа тузишимизга ишонаман.

— Жамоада бош мураббий штати жорий этиладими?
— Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 06:16, 31.07.2021.
Ўқилди: 1981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.